«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 00:20
ЎЗO‘Z

Бугун “Рома” ўйнайди. Моуриньо аламли мағлубиятдан кейин Шомуродовга имкон берадими?

23 сен, 10:28 2 903 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бугун “Рома” ўйнайди. Моуриньо аламли мағлубиятдан кейин Шомуродовга имкон берадими? А Серия бешинчи турининг сўнгги учрашувида “Рома” ўз майдонида “Удинезе” жамоасини қабул қилади. Жозе Моуриньо шогирдлари мавсумда Италиянинг бошқа жамоаларига қараганда кўпроқ ўйин ўтказди. Римликлар А Сериядан ташқари УЕФА Конференциялар лигасида ҳам учта учрашувни ўз фойдасига ҳал қилди.

Бошқалардан кўпроқ куч сарфлаган “Рома” А Сериянинг тўртинчи баҳсида кутилмаганда “Верона”га 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Қаторисига қўлга киритилган олтита ғалабадан кейин, бу мағлубият Моуриньога “тарсаки”дек таъсир қилди. Рақиб қудратли клуб бўлса ҳам майли эди. Иккинчи томондан эса, ҳар қандай жамоа қачондир тўхтайди. Бироқ, бу Моуриньо кутганидан эртароқ юз берди.

“Рома”нинг мағлубияти вазиятни мураккаблаштирди. Бешинчи турнинг дастлабки кунги учрашувларида римликларнинг асосий рақобатчилардан ҳисобланган “Аталанта” ўз майдонида “Сассуоло”ни 2:1, амалдаги чемпиони “Интер” сафарда “Фиорентина”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Жозе Моуриньо шогирдлари бўлажак тўқнашувда “Удинезе”ни тор-мор келтира олмаса, очко жамғаришда асосий рақобатчилар билан орадаги фарқ ошиб кета бошлайди. Қолаверса, римликлар аввалги турдаги аламли мағлубият тасодиф эканини исботлаб, талабчан мухлислар олдида юзларини ёруғ қилиб олишлари керак.

“Рома” ўйинларини таҳлил қилаётган мутахассислар жамоанинг энг кучли томони сифатида ҳужум чизиғини эътироф этмоқда. Элдор Шомуродов, Генрих Мхитарян, Тэмми Абрахам, Лоренцо Пеллегрини, Николо Дзаньоло, Стефан Эл-Шаарави фаол ҳаракатлари билан жамоанинг ҳужумкорлигини тобора ошириб бормоқда. Лекин аввалги учрашув Моуриньо ҳимояни ислоҳ қилиши шартлигини кўрсатди. Демак, португалиялик мутахассиснинг ўзи ҳам хатто ғалаба қозонилган ўйинларда ҳимоячиларини танқид қилгани бежиз эмас экан.

Римликларнинг бу галги рақиби юқори ўринлар учун курашадиган жамоалар сафига кирмайди. Бироқ, “Удинезе” мавсумни анча муваффақиятли бошлади. Дастлабки турда “Ювентус” икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олганига қарамай, Лука Готти шогирдлари ҳисобни тенглаштириб, туринликлардан очко тортиб олишни уддалади. Кейин кетма-кет иккита ғалаба қозонган удинеликлар ўтган турда “Рома” каби биринчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Тўғриси, рақиб анча кучли эди. “Наполи” мезбонларни аяб ўтирмади ва жавобсиз тўртта гол урди.

“Рома” ва “Удинезе”нинг ўзаро учрашувларида катта устунлик пойтахт жамоаси томонида. Улар А Серия ва Италия кубогида жами 100 маротаба куч синашган ва шулардан ярмидан кўпи, яъни 52 тасида “Рома” зафар қучган. Дуранглар сони эса удинеликларнинг ғалабаларидан кўп. 25 марта кучлар тенг келган ва “Удинезе” 23 марта римликларни таслим қилган холос.

Бу гал ҳам “Олимпико” мезбонларининг имконияти юқори баҳоланмоқда. Кўпчиликни мағлубиятдан кейин Жозе Моуриньо қандай йўл тутиши, қанақа ўзгартиришларга қўл уриши қизиқтирмоқда. Катта эҳтимол билан асосий ҳужумчи сифатида Тэмми Абрахам бошланғич таркибда майдонга тушади. Португалиялик мутахассис жамоанинг энг қимматбаҳо ўйинчисини кетма-кет икки баҳсда захирада олиб ўтиришга ботина олмаса керак.

Бизни қизиқтирган томони Элдор Шомуродовга Моуриньо қанча имконият беришидир. Легионеримиз бошланғич таркибда майдонга тушган беллашув бой берилди. Элдор ҳарчанд ҳаракат қилмасин, захирадан ўйинга қўшилган учрашувларда намойиш этган самарадорлигини кўрсата олмади. Бир қарашда, Моуриньо Шомуродовни захирадан майдонга ташлаётгани тўғри танловдай кўринмоқда.

Хуллас, мавсум ҳали узоқ давом этади. Шомуродов эса, гол ура бошлаши керак. Чунки марказий ҳужумчининг асосий вазифаси рақиб дарвозасига йўл топиш. Элдор ижросидаги ассистлар, унинг хавфли ҳужум ташкил қилиши, ҳимоячиларга ёрдамлашиши қўшимча фазилатлар холос.

Биз кутаётган “Рома” ва “Удинезе” ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 1
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 11
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 11
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 30
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 51
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 111
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 10
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 11
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 30
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 51
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 111
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 104
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 71
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 57
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 121
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 354
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 83
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 156
  • Бўлимлар