«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:29
ЎЗO‘Z

Зарина Йўлдошеванинг меҳрибонлик уйи ҳақидаги ҳақиқатлари ва давлат берган уйни рад этгани ҳақида

22 сен, 23:34 7 379 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зарина Йўлдошеванинг меҳрибонлик уйи ҳақидаги ҳақиқатлари ва давлат берган уйни рад этгани ҳақида Клиплардаги иштироки орқали танилган актриса Зарина Йўлдошева «Дарё» интернет нашрига эксклюзив интервью берди. У ота-онасининг ўлимидан сўнг меҳрибонлик уйида ўтган болалиги, у ердаги қийинчиликлар ва давлатдан томонидан берилган уйни нега рад этганлигига ойдинлик киритди.

- "Баъзан меҳрибонлик уйида ўсган болалар меҳрсиз бўлади, деган гапларни эшитиб хафа бўлардим. Ҳаётда ота-онасининг бағрида ўсиб ҳам меҳрсиз бўлган болалар кам эмас-ку? Меҳрибонлик уйида ўсган бола меҳрсиз эмас, аксинча меҳрга чанқоқ бўлади. Истаймизми, йўқми меҳрибонлик уйида унга ҳамма бегона, урилиб-сурилиб катта бўлади. Энг яхши дейилган меҳрибонлик уйида ҳам тарбиячилар болаларга меҳр бермайди. Шунинг учун ҳам ташқаридаги инсонлар унга озгина меҳр беришса, қувониб кетишади.

Меҳрибонлик уйининг ҳам ички тартиб-қоидалари бор. Ҳатто уларнинг баъзиларидан тарбиячилар ҳам бехабар бўлишади. Масалан, ёши кичик болалар катта болаларнинг хизматини қилиши керак. Қоидага бўйсунмаган бола, албатта, жазоланади. Чақалоқлик пайтидан меҳрибонлик уйида улғайган болалар анчайин агрессив бўлишади
", - дейди Зарина Йўлдошева.

Шунингдек, актриса давлат томонидан унга уй берилгани, бироқ у уйни рад этгани ҳамда ўз кучи билан кредитга уй олгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

- "Менга ҳам ҳокимият томонидан уй бериш тўғрисида буйруқ чиқарилган эди. Ўзим Тошкентда бўлганим учун уни бувим кўриб келди. Бизга берилган уй қандайдир эски мактаб биносида экан, бувимнинг айтишича, бу уйда энг муҳтож инсон ҳам яшаши мушкул. Бундай хароб уйни олмай, имтиёзли кредит асосида икки хонали уй сотиб олдим", - дейди Зарина Йўлдошева.

Маълумот учун, Зарина Йўлдошева 2000 йил Сирдарё вилоятида туғилган. У «Мен сени севаман» (Юлдуз Усмонова), «Билмади» (Улуғбек Раҳматуллаев) ва «Тор кўча» (Зиёда) клипларида суратга тушган. Айни кунларда эса «Миллий» телеканалида эфирга узатилаётган «Ўжар ҳомиладор» сериалида бош ролни ижро этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 93
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 256
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 167
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 380
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар