«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 18:00
ЎЗO‘Z

Бразилия президентини кўчада овқатланишга мажбур қилишди

21 сен, 22:44 2 225 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бразилия президентини кўчада овқатланишга мажбур қилишди Фото: «Daily.afisha.ru»
БМТ Бош ассамблеясида (ГA) иштирок этиш учун Нью-Йоркка етиб келган Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг шаҳар ресторанига киришга рухсат берилмади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Шаҳардаги амалдаги санитария қоидаларига мувофиқ, ёпиқ жойларга, шу жумладан, овқатланиш муассасаларига ташриф буюриш учун COVID-19 га қарши эмланганликни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак. Шунга кўра, вакцина олмаган Бразилия раҳбари кўчада овқатланишга мажбур бўлди. Унга соғлиқни сақлаш вазири Марсело Кейрога, туризм вазири Жилсон Мачаду Нето ҳамда бошқа сиёсатчилар ҳамроҳлик қилишди. Болсонару эмланмаганини иммун тизими коронавирусга қарши тура оладиган даражада кучли эканлиги билан изоҳлаган.

Қайд этилишича, делегатларнинг БМТ Бош ассамблеяси залига кириши учун эмлашни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинмайди. Шунга қарамай, Нью-Йорк мэри Билл де Блазио аввалроқ дунё раҳбарларидан шаҳарга келишидан олдин эмланишларини сўраган.

Жаир Болсонару мамлакатдаги COVID-19 эпидемиясига қарши сиёсати билан танилди. Давлат раҳбари бир неча марта коронавирус хавфини паст баҳолаб, унинг гриппдан фарқи йўқлигини айтган. Бундан ташқари, у штат губернаторларини карантин чораларини енгиллаштиришга чақирган. Ҳатто президент шифохонадан чиққанига кўп бўлишига қарамай, журналистлар билан гаплашишдан олдин ниқобини ечиб ташлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 87
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 133
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 28
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 111
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 160
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 247
  • Сўнгги янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 0
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 0
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 25
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 44
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 42
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 53
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 31
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 330
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 43
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 24
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 36
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 26
  • Бўлимлар