«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 08:35
ЎЗO‘Z

Олимлар COVID-19 га қарши ўта кучли иммунитет ҳосил қилиш йўлини аниқлади

21 сен, 19:27 3 766 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар COVID-19 га қарши ўта кучли иммунитет ҳосил қилиш йўлини аниқлади Фото: «РБК»
Агар COVID-19 дан тузалган одам коронавирусга қарши вакцина олса, унда инфекциянинг янги штаммларига қарши янада самаралироқ бўлган «мослашувчан» антитаналар ишлаб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШнинг Рокфеллер университети олимлари тадқиқотига таяниб, The Telegraph газетаси ёзди. Тадқиқотнинг дастлабки нашри август ойида чиқарилган, эндиликда олимлар ўз ишлари ҳақида газетага изоҳ берган.

Тадқиқот муаллифларининг изоҳига кўра, Pfizer ёки Moderna вакцинасининг икки дозаси COVID-19 дан тузалган организмни катта миқдордаги «мослашувчан» антитаналар ишлаб чиқаришга ундайди. Бундай иммунитетни мутахассислар «ақл бовар қилмас» ёки «гибрид» деб атайди.

«Бу одамларда вакцинага нисбатан ажойиб реакция мавжуд. Ўйлашимча, улар вирусга қарши курашиш учун энг яхши ҳолатда бўлади», — деди университет вирусологи Теодор Хациоанну.

Бундай беморларда аниқланган антитаналар коронавируснинг олтита мутациясига, шу жумладан дельта ва бета вариантларга қарши самарадорлик кўрсатган. Улар, шунингдек, лабораторияда махсус яратилган ва бир вақтнинг ўзида бир нечта штаммларни бирлаштирган мутацияга дош бера олган. Фақатгина COVID-19 билан касалланган ёки унга қарши эмланганларнинг антитаналари бундай инфекцияга дош беролмаганди.

Ушбу тадқиқот натижаси нега COVID-19 га қарши эмланган одамлар ҳам касалликни юқтириб олади, деган саволга жавоб бўлиши мумкин, деб ёзади The Telegraph.

Август ойида АҚШ федерал соғлиқни сақлаш агентлиги бўлган Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC), ўз тадқиқотлари ҳисоботини эълон қилганди. Тадқиқотда инфекцияга чалингандан кейин COVID-19 вакцинасини олган Кентукки аҳолисининг касалликка қайта чалиниш эҳтимоли, эмланган аммо илгари касал бўлмаган одамларга қараганда 2,3 баравар кам бўлиб чиққан.

«Далиллар шуни кўрсатадики, SARS-CoV-2 инфекциясига чалинган одамларни тўлиқ эмлаш қайта касалланишдан қўшимча ҳимоя қилади», — дейилади ҳисоботда.

Ўз навбатида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳам барчага, хоҳ у коронавирус билан касалланган бўлсин, хоҳ йўқ, инфекцияга қарши эмланишни тавсия қилмоқда.

Айрим мамлакатларда ҳукумат касалликдан тузалганларга битта доза билан эмланишни тавсия қилмоқда. Европа Касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш марказига (ECDC) кўра, Европа Иттифоқининг тўққиз мамлакати COVID-19 билан касалланганларга битта инъекция билан чекланишни тавсия қилмоқда, бундай ёндашув, хусусан, Франция, шунингдек, Италия ва Германия томонидан таклиф қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 127
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 683
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 712
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 189
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 224
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 3
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 93
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 144
  • Бўлимлар