«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 19:52
ЎЗO‘Z

Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай «Толибон» сиёсатини танқид қилиб чиқди

20 сен, 11:36 2 572 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай «Толибон» сиёсатини танқид қилиб чиқди Фото: «Медиа.аз»
Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай (2004—2014) «Толибон» ҳаракатининг сиёсатини танқид қилиб чиқди. Sunday Times газетасида эълон қилинган интервьюсида Карзай толибларни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олганидан кейин берган ваъдаларини бажармаётганликда айблади, деб ёзади «ТАСС».

«Энг бошида ‘Толибон’ билан барча музокаралар чоғида биз учта энг муҳим масалага урғу бердик, булар: таълим ва қизларнинг унга бўлган ҳуқуқи, ҳукуматдаги инклюзивлик ва аёлларнинг жамиятдаги роли. Биз, шунингдек, миллий байроқ ва мамлакатнинг қадриятлари ҳақида ҳам гапирдик, — деди «Толибон» ҳокимият тепасига келгач, Кобулда қолишга қарор қилган Карзай. — Улар бизнинг талабларимизга рози бўлганди ва тўғри гапларни гапирганди, лекин ҳозирча уларни амалга оширмаяпти. Улар ваъдаларини амалда кўрсатишини хоҳлардик, акс ҳолда Афғонистон яна дунёдан ажралиб қолади».

Карзай афсус билан таъкидлашича, катта синфда ўқувчи қизлар ҳозирча ўқишга қайтиш имкониятига эга эмас, «таълимсиз эса мамлакат ҳеч қачон оёқда мустаҳкам тура олмайди». У, шунингдек, толиблар томонидан шакллантирилган муваққат ҳукумат таркибида аёллар йўқлиги ва мамлакат ҳудудида яшовчи баъзи этник гуруҳлар вакиллари ҳам йўқлигини қайд этди.

«Афғонистон барча афғонларга — эркакларга ва аёлларга, турли халқлар вакилларига тегишли бўлиши керак. Бунга олиб борадиган ягона йўл — инклюзив ҳукумат тузиш. Улар эълон қилган таркиб бу таърифга мос эмас», — деди Карзай.

Сиёсатчининг қўшимча қилишича, Афғонистондаги янги ҳукумат мамлакат тараққиёти ҳақида ўйлаши, аҳоли учун таянч хизматларни таъминлаши ва «одамлар репрессиядан қўрқмасдан, бахтли яшаши»га интилиши керак. Унинг сўзларига кўра, «Толибон» ўқимишли ёшлар мамлакатдан чиқиб кетмаслигининг олдини олиш учун ҳозирда кўпчилик фуқаролар тушиб қолган «қўрқув муҳитини йўқотиши» керак.

Карзайнинг таъкидлашича, у Афғонистонда содир бўлаётган воқеалар юзасидан ўз фикрини билдиришда давом этади, у қатъий ва «Толибон»га нисбатан танқиддан иборат бўлса ҳам. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, у Ғарб коалицияси 20 йилдан кейин Афғонистон ҳудудини тарк этганидан хурсанд бўлган.

«Улар бизнинг маданиятимизни ҳурмат қилмасди, бунинг устига, Афғонистон мустақил давлатга айланиши керак», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, «Толибон» пойтахтга киргач, Абдулла Абдулла ва Ҳамид Карзай Ислом партияси раҳбари Гулбиддин Ҳикматёр билан биргаликда Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузганди. Улар янги ҳукумат органларини тузиш мақсадида ҳаракат вакиллари билан бир қанча учрашувлар ўтказди. Ariana News телеканали «Толибон» тузмоқчи бўлган Афғонистон бошқарув кенгаши таркибидан бу уч сиёсатчи ҳам ўрин олиши ҳақида хабар берганди.

Август охирларига келиб «Толибон» жангарилари Афғонистондаги Миллий ярашув Олий Кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла ва мамлакат собиқ президенти Ҳамид Карзайни қўриқчилардан маҳрум қилгани, улар деярли уй қамоғида сақланаётгани хабар берилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Бўлимлар