«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 12:58
ЎЗO‘Z

Шомуродовга муносиб баҳони Рим халқи берди ва Элдор ўз фикрини билдирди!

18 сен, 14:04 8 129 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шомуродовга муносиб баҳони Рим халқи берди ва Элдор ўз фикрини билдирди! Европа футболида мухлислар фикри жуда муҳим аҳамиятга эга.Ишқибозлар билан керак бўлса, футбол юлдузлари, мураббийлар, ҳатто клублар президентлари ҳам ҳисоблашади. Футбол мухлислар учун ўйналади, деган нақл ўша томонларда ҳақиқатан ўз исботини топган.

“Рома” расми сайти УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида Болгариянинг ЦСКА клубига қарши ўтказилган учрашувда жамоанинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш мақсадида мухлислар ўртасида ўтказилган сўров натижасини эълон қилди.

Такрор бўлса-да, ёқимли эканини инобатга олиб, Шомуродовнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабага қўшган ҳиссасини яна бир бор эга оламиз. Жозе Моуриньо ўзига берилган қисқа вақт ичидаям жамоага катта фойда келтираётгани учун Элдор Шомуродовни халқаро миқёсдаги учрашувда бошланғич таркибда майдонга туширди.

Олдиндан айтиш жоизки, Шомуродов Болгария вакилига қарши ўтган учрашувда жамоага англиялик юлдуз Тэмми Абрахамдан кўпроқ фойда келтиришга қодирлигини, трансфер суммаси 40 миллион евро бўлган ўйинчи билан тенгма-тенг рақобатлаша олишини кўрсатиб қўйди.

Элдор жуда фаол ўйнади, кўп ҳаракат қилди, яккакурашларда ўзини кўрсатди, ҳимояга ёрдам берди, рақибдан тўпни олиб қўйди, жамоадошларини қулай позициясига чиқариш, хавфли вазиятлар яратиш, дарвозага зарба беришга интилди.

38-дақиқада легионеримиз Стефан Эл-Шааравининг голига ассистентлик қилди. Бу гол учрашувда бурилиш нуқтаси бўлди ва устунликни римликлар томонига оғдирди. Иккинчи бўлимда ҳам фаолликни сусайтирмаган ҳамюртимиз 84-дақиқада асосий рақобатчиси Тэмми Абрахамни ҳам бир пас билан голли вазиятга чиқарди.

Шу куни учрашувда жамоа Сардори Лоренцо Пелеггрини иккита ва Манчини Жанлука Манчини битта гол уриб, йирик ғалабани таъминлади.

“Рома” клуби ўтказган сўровда жамоа мухлислари бу ғалабада Элдор Шомуродовнинг ҳиссаси энг катта бўлганини инобатга олиб, унга юксак баҳо берди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этди.

Жозе Моуриньо бу учрашувда шогирдларининг ўйин сифати кутилганидек бўлмагани учун уларни танқид қилган бўлса-да, муҳим беллашувда Элдор Шомуродов ва Лоренцо Пеллегрини яхши ўйнаганини алоҳида тилга олди.

- Ҳақиқатан ҳам гуруҳ босқичидаги биринчи учрашувда ғалаба қозониш жуда муҳим эди. Биз буни уддалаганимиздан мамнунмиз. Энди кейинги ўйинларга эътибор қаратиб, пухта тайёргарлик кўришимиз керак, - деди Элдор Шомуродов.

Элдор Шомуродов “Рома” футболчиси сифатида жамоасининг олтита расмий учрашувида майдонга тушди. Шулардан фақат иккитасини бошланғич таркибда бошлаган ҳамюртимиз битта гол ва тўртта голли пас муаллифи сифатида “гол+пас” тизимида беш балл жамғарди.

“С” квартетидан жой олган “Рома” УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқичидаги навбатдаги учрашувни 30 сентябрь куни Украинада “Заря” жамоасига қарши ўтказади. Лугансклик футболчилар биринчи турда Норвегияда “Буде-Глимт” жамоаси меҳмони бўлиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

А Серияда эса “Рома” тўртинчи турда “Верона” меҳмони бўлади. Бу учрашув 19 сентябрь куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

original

Олдиндаги учрашувларда ҳам Элдор Шомуродовни бошланғич таркибда ўйинга тушишини кутииб қоламиз. Зеро, Шомуродовнинг трансфер нархи Абрахамникидан икки баробар кам бўлса-да, легионеримиз “Рома”да ҳам ўз ўрни борлигини исботлаб бўлди. У асосий таркибда ўйнашга лойиқ.

Шундай эмасми, сиз нима дейсиз, азиз мухлислар?




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 197
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 92
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 4
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 106
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 100
  • Бўлимлар