«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:49
ЎЗO‘Z

Рўзиқул Бердиев: "Вазиятлар яратишда рақибдан устунлик қилдик"

16 сен, 22:05 2 139 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рўзиқул Бердиев: "Вазиятлар яратишда рақибдан устунлик қилдик" Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.
"Тажрибали ва кучли жамоага қарши майдонга чиқдик. Оғир ўйин бўлди. Биринчи бўлимдаги устунлигимизни охиригача ушлаб қола олдик. Дарвозамиздан гол ўтказган бўлсак-да, ғалабани сақлаб қолдик. Истаймизми-йўқми йигитларнинг хаёлида кейинги учрашувга тайёргарлик бўлади. Вазиятлар яратишда рақибдан анча устунлик қилдик. Бир нечта вазиятларда Игнатий Нестеров жуда яхши ҳаракат қилди. Ғалаба билан барчани табриклайман", – дейди Рўзиқул Бердиев.

- Кеча ўринбосарлар жамоасида Шаҳбоз Нуриддинов жуда яхши ўйин кўрсатди. Учта гол билан хет-трикка эришди. Ушбу футболчини кейинги турларда синаб кўрасизми?
- Албатта. Биласизлар, ўринбосарлар жамоасининг ҳар бир учрашувини кўргани бораман. Ёшларни барчасини кузатяпмиз. Ўсадиганларни асосий таркибга жалб қиламиз. Асосий мақсадимиз ҳам шу. Шаҳбоз Нуриддинов ҳақиқатдан ҳам ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Уларнинг барчаси эътиборимизда.

- ОФК кубоги олдидан жамоанинг кайфияти қандай? Рақибни қай даражада ўргандинглар?
- Рақиб жамоа иштирокидаги иккита учрашувни тўлиқ кўриб чиқдим. Жуда ҳам тажрибали жамоа. Кучли легионерлар йиғилган. Ҳиндистоннинг энг йирик, бой, етакчи клубларидан бири ҳисобланади. Барчасини йигитларга кўрсатамиз.

- Бугун Ҳусайн Норчаевни захирага олиб, легионер хизматидан фойдаландингиз. Ушбу икки футболчининг тандемини қандай баҳолайсиз?
- Баъзи ўйинларда бирга ҳаракат қилишмоқда. "Турон" билан ўйинда ҳам ёмон тўп тепишмади. Бугун рақибни ва навбатдаги баҳсни ҳисобга олган ҳолда битта ҳужумчи билан ўйнашга қарор қилдик. Футболчиларнинг тайёргарлигига ва имкониятига қараб, яна фойдаланамиз.

- Учрашувдан сўнг Игнатий Нестеров билан илиқ хайрлашдингиз, лекин у сизга ниманидир тушунтиришга ҳаракат қилди. Норози кайфиятда кўринди...
- Норози эмас. Ёш футболчиларингиз жуда ҳам тажовузкор ҳаракат қиляпти, деди. Футбол курашларга бой бўлиши керак. Қаердадир ёшларимиз нотўғри ҳаракат қилган бўлса, узр сўрайман. Байдуллаев ёки Нестеров, деб курашмаслик нотўғри-ку. Эркин Байдуллаев ўз вақтида жамоамизда етакчи бўлган. Футболчилар билан муносабатимиз яхши. Бир-биримизга омад тиладик.

- Муҳим учрашув олдидан йўқотишлар йўқми?
- Баъзи бир ёшларимизда кичик жароҳатлар бор. Ўйлайманки, ўйингача тикланишади. Дарвозабоннинг жароҳати жиддий. Москвада кўрикда бўлиб қайтади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар