«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2021, 04:26
ЎЗO‘Z

Жаҳонгир Хўжаев актрисага уйланишига онаси қандай муносабатда эканлиги ҳақида (видео)

16 сен, 19:44 3 111 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳонгир Хўжаев актрисага уйланишига онаси қандай муносабатда эканлиги ҳақида (видео) Фото: «Дарё»
Актёр ва шоумен Жаҳонгир Хўжаев «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Суҳбат давомида Жаҳонгир Хўжаев актрисага уйланишига онаси Гули Асалхўжаева қандай муносабатда эканлиги ва Асал Абдуллаева актрисалик фаолиятини тўхтатиши ҳақида гапириб берди.

- "Уйланишимга уйимдагилар унчалик ҳам қаршилик қилишмади. Мана шу қиз, деганимда ўзингга ёқдими? деб сўрашди. Мен эса санъаткор қиз бўлмаса бўлмайди, дедим. Нимага? Чунки у мана шу соҳанинг ичида юрган. Суратга олиш жараёнларида бўлишим бор, уйга кеч қайтишим бор: шундай вазиятларда у мени тушунади. Оддий қиз эса мени тушунмаслиги мумкин.

(Кулиб) Бошқа оддий қизга телефонда «мен суратга олиш жараёнидаман», деганимда, «қанақа суратга олиш жараёни экан?» деб қолса, мен ижод қилолмайман. Нима бўлганда ҳам бўлғуси аёлимга ҳокимиятни бериб қўйиш йўқ.

Бўлғуси аёлим санъатдаги фаолиятини тўхтатади. Мен уни ишлатмайман, деган маънода айтмаяпман. Масалан, ойимга дадамнинг номидан совчиликка боришган вақтда, ойим билан кўришишганида ойим «майли, сизга турмушга чиқаман, лекин мен хонандаликни яхши кўраман, хонанда бўламан», деб айтган эканлар. Шунда дадам «майли, мен рози бўламан, фақат болаларингизни катта қилганингиздан кейин сизга рухсат бераман», деб айтган эканлар.

Ойим ўша ваъдага мувофиқ биз катта бўлганимиздан кейин 2000 йиллардан ўз ижодларини бошлаганлар. Бўлажак турмуш ўртоғимнинг санъатга вақти ҳам бўлмайди. Фарзандларимизни тарбиялаб, у-бу қилиб ўзи вақти ўтиб кетади. Майли, орада қанақадир кичик-кичик суратга олиш жараёнларига бориши мумкин. Майли 80/20 фоиз бўлсин. 20 фоиз кучини санъатга ташласин, лекин 80 фоиз оилада бўлсин.

Мен ўзи иш буюришни яхши кўраман. Унга уни қил, буни қил деб роса иш буюраман. Унинг ўзи ҳам санъатдан тўйган. Мана, ўзингиз кўриб турибсиз, кинолар ўляпти, сериалларни ҳам кўриб турибсиз. У актрисаликка қизиқади, бошловчиликка қизиқмайди. Масалан, унга бу масалаларнинг фарқи ҳам йўқ. Менга қолса, уйда ўтиргани яхши. Масалан, мен унга таклиф ҳам бердим. «Бир кийим бренди қилинг, ўзим ҳам ёрдамлашаман», дедим. Балки, шунга қизиқиб кетар. Агар эпласа, оилани ҳам, санъатни ҳам қилаверсин", - дейди «Аристократлар» кулги жамоаси сардори, шоумен Жаҳонгир Хўжаев.

Маълумот учун, Жаҳонгир Хўжаев 1995 йил 22 август куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олган. «Аристократлар» кулги жамоасининг сардори, «Реал хит» кўрсатуви бошловчиси. Режиссёр сифатида «Пайғамбар ошиғи Ҳасан» қисқа метражли фильмини суратга олган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • «Зулейҳа» сериалини суратга олиш жараёнидаги жанжалдан кейин Мурат Уналмиш Керем Алишикни судга берди 04 мая, 21:00
  • Актриса Камила Гимандинова актёр ва режиссёр Саид Мухторов уни зўрламоқчи бўлгани ҳақида гапирди 27 мар, 21:24
  • «Аватар 2» фильмининг суратга олиш жараёнида Кейт Уинслетнинг ўлишига бир бахя қолди 24 фев, 14:03
  • Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео) 08 ноя, 07:40
  • Жаҳонгир Позилжоновга таъзия билдирамиз 24 ноя, 14:06
  • Жаҳонгир Позилжонов ўзбек шоу-бизнесининг икки авлодини бирлаштирди 02 мар, 21:55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳиндистонда табиий офат қурбонлари сони борган сари кўпаймоқда 26 окт, 00:30 240
  • Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ўзбекистон терма жамоасига ЖЧ—2021 даги илк ғалабани тақдим этди 26 окт, 00:08 252
  • 70 O 070 OO авторақами қанчага сотилди? 26 окт, 00:03 301
  • Шавкат Мирзиёев Леонид Калашниковни қабул қилди 25 окт, 23:55 312
  • Ҳиндистонда тезюрар электромобил тақдим этилди 25 окт, 23:43 281
  • Беларусдан ноқонуний муҳожирлар Польшага бостириб киришга уринди (видео) 25 окт, 23:20 337
  • Суперлиганинг 23-туридан сўнг мусобақа жадвали қандай кўринишга келди? 25 окт, 22:04 403
  • Виктор Кумиков: "Бундай учрашувни ортиқча таҳлил қилишга ҳам ҳожат йўқ" 25 окт, 21:45 391
  • “Рома”да катта тозалаш бошланди. Моуриньо Шомуродовни танлади! 25 окт, 21:36 605
  • Мақсуда Ворисова ва Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалаба билан табриклади 25 окт, 21:13 368
  • Шифохона янглишиб 30 йил давомида ҳожатхона сувидан ичимлик суви сифатида фойдаланиб келган 25 окт, 20:50 457
  • Тожикистон Мудофаа вазирлиги Aфғонистондаги вазиятдан хавотирга тушиб қолди 25 окт, 20:29 571
  • Бўлимлар