«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:24
ЎЗO‘Z

Хонанда МакSим илк марта кома, даволаниш ва адоватли инсонлар ҳақида сўзлаб берди

15 сен, 08:43 2 203 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хонанда МакSим илк марта кома, даволаниш ва адоватли инсонлар ҳақида сўзлаб берди Фото: «Сплетник»
Қўшиқчи МакSим биринчи марта ўзининг касаллиги, даволаниш тафсилотлари, кома вақти ва адоватли инсонларга муносабати ҳақида гапирди.

Ҳаммаси нимадан бошланди?
«Кўп нарсани айта олмайман, чунки ҳароратим 40 даража эди ва ёрдамчиларим Instagram’да ёзди. Тестнинг жавоби эса салбий. Мен шунчаки шамоллаганман, деб ўйладим, касал бўлсам ҳам саҳнага чиқдим. Қозонда қандай қилиб концерт берганимни ҳам эслолмайман. Бу воқеа хотирамда йўқ», — дейди МакSим.

Бир неча кун ўз-ўзини даволашдан сўнг хонандага тез ёрдам чақирилди: «Айтишларича, улар дарҳол етиб келмаган. Чунки вирус ҳақиқатан ҳам авж олган эди. Мени зудлик билан юқумли касалликлар бўлимига юборишди, аммо шу вақт ичида тест салбий натижани кўрсатган эди», — дейди хонанда.

Сунъий нафас бериш қурилмаси ва ЭКМОда даволаниш
«Менга сунъий нафас қурилмасини улаш ҳақида огоҳлантиришди. Ўша пайтда уни нима эканлигини ҳам тушунмадим. Ёрдамчимга SMS ёзиб, ҳаммаси жойида бўлишини айтдим. Шундан сўнг сунъий комага туширишди, қурилмага улаш учун. Кейин маълум бўлишича, организм уни қабул қилмаган. Қон қуйқалари туфайли ўпкага кириши керак бўлган кислород етиб бормаган. Кейин ЭКМО қурилмасини улашга қарор қилишди. Шифокорлар менда атиги бир неча дақиқалик ҳаётим қолганини маълум қилгач, онам бунга рози бўлган».

«Бу қўшиқчи МакSим эмас, шунчаки жисм, нафас олиши қийинлашган оғир бемор эди. Қаттиқ кураш бошланди. Охир-оқибат у кўплаб асоратларни бошдан кечирди», — дейди Маринанинг шифокори. Хонанданинг сўзларига кўра, унда қон кетиши ҳам, септик шок ҳам бўлган. «Ҳар куни улар даволаниш стратегиясини, антибиотикларни ўзгартирди, аммо ҳеч нарса иш бермасди», — дея қўшимча қилди юлдуз.

Комадаги таассуротлар
«Комада мен бошқача воқеликда эдим. У ҳаёт бу ҳаётдан кўра ҳақиқат эканлигини ҳис қилдим. Бу тушга ўхшамасди. Ўзимни учиб кетгандек ҳис қилдим. Руҳимнинг товушини эшитдим. «Отажон, мен ўламан», дер эди. Лекин ҳеч қаерга бормаган эдим. Касалхонага борганимда, тезда соғаяман, ҳаммаси яхши бўлади, деб ўйлагандим. Ўлимдан қўрқиш йўқ эди», — дейди қўшиқчи.

Юлдуз комада бўлганида юраги икки марта тўхтаб қолганини айтди: «Отам биз учун йўл ҳали ҳам ёпиқ эканлигини айтди ва мен қандайдир кабинага туша бошладим, у ерда қиш эди. Одамлар мени юва бошлади, лекин мен умуман совқотмасдим. Уйғонганимда ҳам бу ҳақда эсладим. Шифокорлар менга юрагим икки марта тўхтаганини айтди».

Адоват ҳақида
«Шуни айтишим мумкинки, бирорта эфирни ҳам кўрмаганман ёки изоҳни ўқимаганман. Яхшиямки, душманлари кам хонандаман. Энди эса уларнинг пайдо бўлгани яхши. Агар шов-шув ҳақида гапирадиган бўлсак, 20 йилда битта концерт бериб, унутилиб кетган қўшиқчилар менинг оғир ҳолатимга пиар деб баҳо берибди», — дейди МакSим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 309
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 208
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 472
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 313
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 348
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 424
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар