«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 16:38
ЎЗO‘Z

Қирқ ёшдан кейин осон озиш бўйича 7 тавсия

06 сен, 18:20 2 401 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қирқ ёшдан кейин осон озиш бўйича 7 тавсия Фото: «Домашний очаг»
Ёш ўтиши билан метаболизм секинлашади, турмуш тарзи ҳам аввалгидек фаол бўлмайди. 40 ёшдан кейин қомат билан боғлиқ муаммолар кузатилмаслиги учун нималарга амал қилиш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Етарлича овқатланинг
Озиш учун кундалик рационни кескин қисқартириш кераклиги янглиш тушунча. Аввалига сиз кутган натижа кузатилиши ва бу сизни хурсанд қилиши, аммо кейинчалик муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Гап шундаки, организм стрессларни хуш кўрмайди. Тўсатдан овқатланиш билан боғлиқ етишмовчилик кузатилганда бор кучи билан ёғнинг йўқолишига қаршилик қилади. Шуни ҳисобга олган ҳолда очликни ҳис қилмаслик учун қанча керак бўлса, шунча овқатланинг.

Нонушта қилишни унутманг
Нонушта қилмайдиган аёллар тонгги тановулни ўтказиб юбормайдиганларга нисбатан 4-5 марта кўпроқ семиришдан азият чекади. Куннинг биринчи қисмида организмга кирган калория деярли буткул энергияга айланади, қолаверса, яхшилаб қилинган нонушта узоқ вақт тўқ юришга ҳисса қўшади. Шунингдек, айнан нонушта фаол турмуш кечириш учун зарур бўлган энергия билан таъминлайди, бу эса саломатлик ва гўзал қомат учун муҳим саналади.

Чой ёки қаҳва ичинг
Кун давомида уч финжон қаҳва ёки чой ичилса, моддалар алмашинуви 5-8 фоизга жадаллашади, натижада ҳеч нима қилмай туриб ҳам қўшимча 98-174 калория сарфлаш мумкин бўлади. Бундан ташқари, янги дамланган чойнинг атиги бир пиёласи метаболизмни 12 фоизга жадаллаштиради.

Кўп суюқлик ичиш
Кун давомида 6 стакан совуқ сув ичилса, кун давомида 50 калория сарфланади, йил давомида эса 2,5 килога озиш мумкин бўлади. Ундан ҳам яхшироқ натижага эришишни истангиз, совуқ сув ичишни канда қилманг. Тана ҳароратини меъёрий даражага келтириш учун организм қўшимча энергия сарфлайди.

Оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг
Ҳар бир таомнинг оқсилга бой бўлиши мушаклар учун фойдали бўлади, ортиқча калорияни сарфлаш жараёни 35 фоизга жадаллашади.

Рационингиздан D витаминига бой маҳсулотлар ўрин олсин
Ёғли балиқ, тухум, сут ва денгиз маҳсулотлари, шунингдек, қуёш нурлари ушбу фойдали витаминнинг кони саналади. Метаболизмнинг қанчалик жадал экани бевосита ушбу витамин билан боғлиқ бўлади. Агар рационда D витаминига бой маҳсулотлар миқдори етарли бўлмаса, моддалар алмашинуви сезиларли даражада камаяди.

Сут ичишни канда қилмаслик
Айрим тадқиқотларда аниқланишича, кальций танқислиги моддалар алмашинувининг жадаллигига салбий таъсир қилади. Рационда сут маҳсулотларидаги ёғларнинг етишмаслиги сабаб 40 ёшдан кейин кальций танқислиги кўп кузатилади. Шунинг учун ҳар куни творог, йогурт истеъмол қилинг. Сут ичишни канда қилманг — сут маҳсулотлари организмда калорияни энергияга алмаштиришга ёрдам беради, шунингдек, бошқа маҳсулотлар таркибида организмга кирадиган зарарли ёғлардан ҳимоя қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 83
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 205
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 320
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 165
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 282
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Бўлимлар