«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:31
ЎЗO‘Z

Жозе Моуриньо: Элдор Шомуродов «Рома»га келиши билан ўзини кўрсатди

18 авг, 15:53 2 314 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жозе Моуриньо: Элдор Шомуродов «Рома»га келиши билан ўзини кўрсатди Фото: Instagram / Элдор Шомуродов
«Рома» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо римликларнинг янги ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Элдорни нега сотиб олдик, чунки бизга ҳаракатчанлик, тезлик ва ҳужумдаги мобиллик керак эди. Бу трансфердан жуда мамнунмиз. Охир-оқибат реакция ақл бовар қилмас даражада бўлди.

Буни кўпчилик кутмаганди, чунки ҳозирги қийин трансфер бозорида бундай футболчини қўлга киритиш яхши натижа.

У келган кунидан икки кун ўтиб ўзини кўрсатди. «Бетис»га қарши ўйинда яхши ҳаракат қилди, иккита голда қатнашди ва биз қандай футболчи қўлга киритганимизни кўрсатиб қўйди
", - дейди «Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо.

Шомуродов римликларнинг «Бетис»га қарши назорат ўйинида (2:5) гол урди. «Ража» клубига қарши ўйинда (5:0) эса битта гол ва голли узатма муаллифига айланди.

Рим клуби Элдор Шомуродовни «Женоа»дан 17,5 миллион евро эвазига харид қилди. Шомуродов «Рома» билан 2026 йил 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси янги клуби сафида 14-рақамда ҳаракат қилади.

Шомуродов 2020/21 йилги мавсум бошида «Ростов»дан 7,5 миллион евро эвазига «Женоа»га ўтганди. Бунгача у «Машъал» ва «Бунёдкор» клубларида тўп сурган. Элдор 2019/20 йилги мавсумда А Серияда 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 967
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 695
  • “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди 27 мар, 17:43 1 078
  • Евро-2024: барча иштирокчи жамоалар маълум бўлди 27 мар, 07:49 267
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар