«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:49
ЎЗO‘Z

Ашраф Ғани Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам эмаслиги маълум қилинди

16 авг, 10:58 2 528 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ашраф Ғани Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам эмаслиги маълум қилинди Тошкентдаги Афғонистон элчихонаси мамлакат собиқ президенти Ашраф Ғани Ўзбекистонда экани ҳақидаги маълумотга эга эмас. Бу ҳақда дипломатик миссия вакили «РИА Новости»га маълум қилди.

Шунингдек, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон президенти Тожикистон орқали учинчи мамлакатга учиб кетгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Жаноб Муҳаммад Ашраф Ғани ўтирган самолёт Тожикистон ҳаво ҳудудига кирмаган ва мамлакат ҳудудига қўнмаган. Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Тожикистон томони Афғонистон томонидан тегишли сўров олмаган», — дейилади Тожикистон ТИВ хабарида.

Бундан ташқари, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Ашраф Ғанининг ушбу мамлакатда эмаслигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 15 август куни «Толибон» бутун Афғонистон унинг назорати остига ўтганини маълум қилгач, мамлакат президенти Ашраф Ғани мамлакатдан учиб кетгани хабар берилди. TOLOnews афғон телеканалининг хабар беришича, президентнинг яқин ёрдамчилари у билан бирга.

Тожикистоннинг Asia-Plus агентлиги Ашраф Ғани Тожикистонга учиб кетгани, у ердан номи маълум қилинмаган учинчи мамлакатга йўл олиши ҳақида хабар берди. Kabul News хабарига кўра, Ғани дастлаб Тожикистонга, сўнг у ердан Уммонга учиб кетган. Аммо юқори мартабали уммонлик манба Ғанининг Уммонга етиб боргани ҳақидаги хабарларни рад этган.

Айни вақтда, The New York Times ахборотига кўра, Ғани рафиқаси ва икки ёрдамчиси билан бирга Ўзбекистонга йўл олган. Ушбу ахборотни Ғанининг шахсий қўриқчиси Al Jazeera телеканалига ҳам тасдиқлаган. Ўз навбатида, «Интерфакс» манбасининг маълум қилишича, Тошкентга Ашраф Ғани бўлган самолётни қабул қилиш ҳақида сўров келиб тушмаган. «У Ўзбекистонда эмас», — дея маълум қилган агентлик манбаси.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар