«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 09:39
ЎЗO‘Z

«Толибон» бутун Афғонистонни тўлиқ ўз назоратига олганини эълон қилди

15 авг, 16:01 2 859 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Толибон» бутун Афғонистонни тўлиқ ўз назоратига олганини эълон қилди Фото: Reuters
«Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳудудини тўлиқ ўз назорати остига олганини эълон қилди. Бу ҳақда Al-Arabiya хабар берди.
ОАВда тарқалган хабарларга кўра, президент Ашраф Ғани истеъфога чиққан, ҳокимият «Толибон» ҳаракатига топширилгунга қадар Афғонистоннинг собиқ ички ишлар вазири, Германиядаги собиқ элчиси Али Аҳмад Жалолий муваққат ҳукуматни бошқариб туради.

«Толибон» Афғонистондаги икки марказий шаҳарлар Бамиан ва Каписани ҳам эгаллаган. Аввал АҚШ Афғонистон ҳукуматининг ҳарбийларига топширган Баграм авиабазаси ҳам ҳаракат ихтиёрига ўтган. Баграмдаги, тахминан, 5 минг нафар маҳбус сақланаётган қамоқхона ҳам «Толибон» назоратига ўтган.

Шунингдек, хабарларга кўра, яқин фурсатларда «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий офиси раҳбари мулла Абдул Ғани Бародар ҳам Кобулга етиб келиши кутилмоқда.

Халқаро экспертларнинг фикрича, Кобулда ҳокимиятнинг «Толибон» ҳаракатига расман тинч йўл билан топширилиши янги ҳукуматнинг халқаро ҳамжамият ва бошқа мамлакатлар томонидан расман тан олинишини осонлаштириши мумкин.

Ашраф Ғани, президент администрациясининг бошқа ходимлари Кобул аэропортида эканлиги, бироқ уларга мамлакатни тарк этишга рухсат берилмаётгани айтилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 0
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 1
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 12
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 57
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 228
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 432
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 0
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 0
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 1
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 3
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 26
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 12
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 57
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 228
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 432
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 358
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 194
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 144
  • Бўлимлар