«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 19:33
ЎЗO‘Z

Покистон бош вазири: «Ашраф Ғани бор экан, Афғонистонда тинчлик бўлмайди»

12 авг, 22:14 4 626 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Покистон бош вазири: «Ашраф Ғани бор экан, Афғонистонда тинчлик бўлмайди» Покистон бош вазири Имрон Хоннинг фикрича, Ашраф Ғани Афғонистон президенти бўлиб турар экан, «Толибон» ҳаракати ҳукумат билан тинчлик музокараларини олиб бормайди. Покистон ҳукумати раҳбари бу ҳақда Reuters агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Имрон Хон Афғонистондаги можарони ҳозирги шароитда тинч йўл билан ҳал қилиш қийин эканлигини таъкидлади.

«Мен «Толибон»ни уч-тўрт ой аввал бу ерга уларнинг олий раҳбарият вакиллари келганида (тинчлик музокараларининг зарурлигига) ишонтирмоқчи бўлдим, – деди Покистон бош вазири. – Толибларнинг шарти шу: Ашраф Ғани (Афғонистон президенти сифатида) бор экан, афғон ҳукумати билан гаплашмайди».

Толиблар ва улар АҚШнинг қўғирчоғи деб ҳисоблайдиган Ашраф Ғани етакчилигидаги ҳукумат вакилларининг ўтган йил сентябрида Қатар пойтахти Дохада бошланган музокаралари ҳеч қандай натижа келтирмади.

Жорий йил 10 август куни Дохада Афғонистондаги қуролли низога ечим топиш мақсадида уч кунлик маслаҳатлашув бошланган, унда бир қатор давлатлар, хусусан, АҚШ вакиллари қатнашмоқда. Афғон сиёсатчилари Покистонни «Толибон»ни қўллаб-қувватлашда айблаб келади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 251
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 74
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • Бўлимлар