«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 06:01
ЎЗO‘Z

Amazon’да савдо қилиш ҳалолми? Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди

04 авг, 11:30 2 263 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Amazon’да савдо қилиш ҳалолми? Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди
Фото: DPA
Дунёдаги энг йирик онлайн савдо платформаси — Американинг Amazon компанияси Марказий Осиёдан, шу жумладан, Ўзбекистондан бўлган сотувчиларга ўз товарларини сайтда рўйхатдан ўтказишга рухсат бергани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати Amazon интернет бозорида сотилаётган товарни ҳам, харидорни ҳам кўрмасдан савдо қилиш ҳалолми, деган саволга жавоб берди.

«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши сотиб олган молини ҳали қўлига олмай туриб, бошқага сотмаслиги лозим. Чунки молни қўлга олишдан аввал сотиш ва ундан фойдаланиш шаръан ҳаромдир.

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган, яъни ‘Ўзингда бўлмаган нарсани сотма’ деган ҳадисга биноан шариатда ман қилингандир. Шунингдек, Имом Аҳмад ва Имом Абу Довудлар Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ (с.а.в.) ‘Савдо моллари сотилган жойида токи тожирлар (изоҳ: савдогарлар) ўз молига қўшиб олмагунча қайтадан сотилмас’, деганлар.

Агар сотиб олинган товарни сотиб олувчи ёки унинг вакили қўлига олса, сўнг бу товарни сотиш жоиз бўлади. Агар сотиб олувчи ёки унинг вакили товарни қўлига олмайдиган бўлса, сотиш жоиз эмас. Сотишдан олдин сотиб олинган нарсани қўлга олиш шарт. Валлоҳу аълам», — дейилади Фатво ҳайъати хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 212
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 351
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 93
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 216
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 164
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 194
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 0
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 173
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 307
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 108
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 133
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 167
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 247
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 212
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 177
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 244
  • Бўлимлар