Тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.
ДТМнинг расмий веб-сайтига 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.
Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:
стадион ёки хиёбоннинг расми;
ҳудудга кириш жойлари;
стадион ёки хиёбон номи;
стадион ёки хиёбон манзили;
сектор рақами;
тест топширадиган гуруҳлар;
стадион ёки хиёбоннинг Google харитадаги геолокацияси.
Билдирилишича, юқоридаги саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, мазкур ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишиш мумкин.