«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 10:25
ЎЗO‘Z

Туркманистон президенти янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди

02 авг, 18:30 3 721 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркманистон президенти янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Болқон вилоятига ташрифи чоғида армия ихтиёрига топширилган янги ҳарбий самолётлар билан танишди ва улардан бирида парвоз қилди. Бу ҳақдаги репортаж Туркманистон телеканаллари орқали намойиш этилди, деб ёзади Интерфакс.

Хабарда айтилишича, ҳарбий учувчи либосини кийган Бердимуҳамедов А-29А Super Tucano енгил қирувчи самолётини бошқарган.
У иккинчи учувчи кабинасида ўтириб саҳро ва чегара атрофидаги тоғлар ҳамда Каспий денгизи узра парвоз қилган.

Синов парвозидан сўнг у мудофаа вазири Бегенч Гундоғдиевнинг президент кийган учувчилар либосини Ашхободда қурилаётган Бердимуҳаммад Аннаев (Гурбангули Бердимуҳамедовнинг бобоси) номидаги ҳарбий мактаб музейига топшириш тўғрисидаги илтимосига розилик берган.

Хориж нашрларининг маълумот беришича, А-29А Super Tucano қирувчи самолёти Бразилиянинг “Эмбраер” фирмаси томонидан ЕМВ-314 ўқув-машғулот самолёти негизида ишлаб чиқилган. У ҳаво кенгликларини ҳимоя қилиш, разведка олиб бориш, қуруқликдаги қўшинларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган.

Самолёт экипажи икки кишидан иборат, максимал парвоз тезлиги 560 км/с, максимал парвоз баландлиги 10600 метрни ташкил этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 117
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 65
  • Бўлимлар