«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 01:59
ЎЗO‘Z

Биз кутган Токио ва кутилмаган натижаларга бой бўлган бокс мусобақалари тахлили

02 авг, 15:15 3 598 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Биз кутган Токио ва кутилмаган натижаларга бой бўлган бокс мусобақалари тахлили
Хусусан, бокс мусобақалари барчанинг эътиборида кун мавзуси бўлиб турибди. Рио Олимпиадасидаги натижалар 3 олтин, 2 кумуш ва 2 бронзани ташкил этган бўлса, ҳозир чорак финал босқичига етиб келган боксчиларимиз ўтган сафарги медаллар сонидан ҳам камроқ бўлиб турибди. Мусобақада ўз иштирокини давом эттираётган боксчиларимиз, булар қизлар ўртасида -60 кг вазнда Райҳона Қодирова, эркаклар ўртасида -52 кг вазнда Шаҳобиддин Зоиров, -63 кгда Элнур Абдураимов ва +91 кг вазнда Баҳодир Жалолов. Бир қанча боксчиларимиз эса мусобақани эрта якунлашди.

Мағлубиятлар ниманинг ҳисобига?
    -57 кг вазнда амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Миразизбек Мирзаҳалилов ўзининг илк жангида ирландлиялик Уокер Курт билан тўқнаш келди. Мирзаҳалилов ўз услубида жанг олиб борди. Одатда у жангларида 1-раундда имкон бериб, 2 ва 3-раундларда рақибини янчиб ташлар эди. Куртга қарши жанг ҳам шундай бўлди. Аммо Мирзаҳалилов ҳакамлик фактори сабаб имкониятни бой берди. Шу билан биргаликда, Миразизда ҳам ҳимояда хатолар кўзга ташланди.

     Услуби сабаб кўп танқидга учрайдиган боксчиларимиздан бири -69 кг вазнда иштирок этган Бобоусмон Ботуровнинг ҳам рақиби анойилардан эмас эди. Нимчорак финал босқичида Европа минтақавий квалификацион турнири ғолиби, жаҳон чемпионати кумуш медалчиси британиялик Пет Маккормакка кутилганидек имкониятни бой берди. У услуб жиҳатдан жуда ноқулай боксчи, шу билан бирга Маккормак анча кучли рақиб эди. Бобоусмон олдинги жангига нисбатан яхшироқ ҳаракат қилди, лекин барибир даража жиҳатидан Маккормак кучли эди. Якунда Маккормак финал босқичида чемпионлик учун жанг қилиши унинг даражасини кўрсатиб турибди.

     Фанат Қаҳрамонов -75 кг вазн тоифасида 1-жангида ғалаба билан мусобақаларга киришгани барчамизни хурсанд қилгани шубҳасиз. Унинг нимчорак финалда рақиби қозоғистонлик Абилҳан Аманкул бўлиши эса бу хурсандчилик узоққа чўзилмаслигига бир ишора бўлди. Жангнинг биринчи раундида Фанат рақибидан яхшигина устунлик қилди ва бир қатор кучли зарбалар билан Аманкулни сийлаган ҳолда ҳакамлар ҳисобида ҳам ўз устунлигини таъминлади. Иккинчи раундни ҳам яхши бошлаган Қаҳрамонов тўсатдан чап қўл тўғридан келган кучли зарбадан қалқиди ва ҳисоб очилди. Шундан сўнг у “ўчиб қолди” ва раундни бой берди. Жангнинг қолган қисмини катта устунлик билан ўтказган Аманкул эса натижани ҳам ўз фойдасига ҳал қилди.

     -81 кг вазн тоифасида ёш боксчимиз жаҳон чемпионати кумуш медалчиси Дилшодбек Рўзметов иккинчи саралаш босқичида анчагина кучли рақиб Европа чемпиони, квалификацион турнир ғолиби асли кубалик бўлган Озарбайжон боксчиси Альфонсо Домингес билан тўқнаш келди. Рўзметовнинг ушбу рақибни мағлуб этиш учун потенциали етарли эди, аммо ўша куни у ўз даражасида жанг қилмади. Рўзметов Альфонсони олдин ҳам мағлуб этган. Улар 2019 йилги жаҳон чемпионатида тўқнаш келган ва Дилшодбек ғалаба қозонган. Бу сафар 1-раундда ҳам ғалаба қозонгандай кўринди-ю, яна ҳакамлар устунликни рақибга бергач, руҳияти тушиб кетди ва кейинги раундларда ҳақли мағлуб бўлди. Бу жангда унга руҳият етишмади, десак муболаға бўлмайди. Альфонсо эса якунда ярим финалга қадар етиб бориб, бронза медали эгасига айланди.

      Кўпгина эътирозларга сабаб бўлиб келаётган -91 кгли боксчимиз Санжар Турсунов эса мусобақанинг илк кунидаёқ жазоирлик Бенчабла Абделхафид билан тўқнаш келди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Бир неча йиллардан бери Ўзбекистон чемпионлигини ҳам қўлга кирита олмаётган Турсуновдан кўпчилик медаль кутмаган бўлса ҳам ажаб эмас. Аммо Олимпиада ўйинлари илк жангидаёқ номдор бўлмаган рақибга имкониятни бой бериши мухлисларга ёқмагани аниқ. Абделхафид тўсиғидан ўтганида уни амалдаги жаҳон чемпиони Россия Олимпия байроғи остида ҳаракат қилаётган Муслим Гажимагомедов кутиб турган эди. Жаҳон чемпионига мағлуб бўлган тақдирда ҳам алам қилмаган бўлар эди...

Қизларимиз Олимпиада ўйинларида илк бора ғалабали жанглар тақдим этишди
     Қизлар ўртасида 3 нафар лицензия қўлга киритилган эди. Сўнгги йилларда қизлар боксида ҳам бирмунча ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда.

    Мусобақанинг илк кунида -69 кгда баҳсларга киришган вакиламиз Шаҳноза Юнусова полшалик Каролин Козевскига имкониятни бой берди. Тарихий ғалабани эса бизга -51 кгда иштирок этган Турсуной Рахимова тақдим этди. У ҳам Полша вакили Сандра Драбик билан куч синашиб, рақибини 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Нимчорак финал босқичида унга 1-рақам остида сараланган туркиялик кучли рақиб Бусе Наз Чақироглу рақиб бўлди. Дастлабки раундда фаолроқ ҳаракат қилган Рахимова ҳакамларни ҳам бунга ишонтира олди. Иккинчи ва учинчи раундларда ҳам Туркиялик боксчига етарлича қаршилик кўрсатган бўлишига қарамай 5 нафар ҳакамларнинг 3 таси рақиб устунлигини қайд этди ва у ҳам ҳакамларнинг шубҳали қарори сабаб мусобақада иштирокини якунлади.

     -60 кг вазн тоифасида ғолиблик сари одимлаётган Райҳона Қодирова Конго демократик республикаси вакиласи Наоми Юмбага ҳеч қандай имконият қолдирмади. У 3 август куни чорак финал босқичида кучли рақиб, бразилиялик жаҳон чемпиони Беатриз Феррера тўсиғидан ўтиши керак бўлади.

Жалолов бронза медалини нақд қилди. Энди навбат Зоиров ва Абдураимовга
        Амалдаги Олимпиада чемпиони, жаҳон чемпиони номдор боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров нимчорак финал босқичида Кабо-Верде вакили Даниэль Вареладан устун эканини яққол намоён қилиб, кейинги босқичга йўл олди. Унга 3 август куни ярим финал учун жангда филиппинлик чарм қўлқоп устаси Карло Палам рақиблик қилади.

       -60 кг вазн тоифасида Элнур Абдураимов дастлабки икки жангида кетма-кет Осиё чемпионлари Батарсухин Чинзориг ва Баҳодир Усмоновни мусобақадан чиқариб юборди. Унга 3 август куни бўладиган навбатдаги жангида икки карра Европа чемпиони Ованис Бачков (Арманистон) рақиблик қилади.

      +91 кгда яққол фаворит дея эътироф этилган Баҳодир Жалолов чорак финал жангини ўтказди. Жалоловга Ҳиндистон вакили Сатиш Кумар қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди. 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган Жалолов ўзи учун камида бронза медалини нақд қилиб, ярим финалда британиялик Ферезер Кларкка қарши рингга кўтариладиган бўлди. Бу вазндаги ярим финал баҳслари 4 август куни бўлиб ўтади.

Жалол Ахмедов тайёрлади




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 0
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 45
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 120
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 87
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 189
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 6
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 107
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 16
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 45
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 69
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 47
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 120
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 45
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 200
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 87
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 189
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 68
  • Бўлимлар