«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 20:17
ЎЗO‘Z

Жалоловнинг промоутери Лоу ДиБелла ундан олтин медаль кутмоқда

02 авг, 14:45 2 409 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жалоловнинг промоутери Лоу ДиБелла ундан олтин медаль кутмоқда
Олимпиада ўйинлари бокс мусобақалари супероғир вазн тоифасида чорак финал жанглари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов бу босқичда Ҳиндистон вакили Сатиш Кумар устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бронза медалини нақд қилган ҳолда ярим финалга йўл олди. Унинг ушбу босқичдаги рақиби эса британиялик Фрезер Кларк бўлади. Бу икки боксчи 2014 йил Болгариянинг София шаҳрида ўтказилган Странджа турнирида тўқнаш келган. Ўшанда 19 ёшли Жалолов Кларкка имкониятни бой берган эди.

Биламизки, Жалолов профессионал боксда ҳам 8 жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. У ҳозирда америкалик промоутер Лоу ДиБеллага қарашли бўлган "DiBella Entertainment" промоутерлик компанияси мижози ҳисобланади. Sports.uz сайти Жалоловнинг Олимпиададаги иштироки юзасидан ДиБелланинг фикрлари билан қизиқди.

"Жалолов чиройли жанглар ўтказиб келаяпти. У Олимпиада ўйинлари бокс мусобақалари супероғир вазн тоифасида юқори классдаги жангчи сифатида эътироф этилади. Жалолов ҳозирга қадар ўтказган жангларини ҳар бир раундида ғалаба қозонди.

Супероғир вазндаги ҳар бир боксчининг рингдаги тақдири хавф остида бўлади. Бу вазнда барчасини битта зарба ҳал қилиши мумкин. Лекин ҳозирда Жалолов бир неча йиллар олдин, Кларкдан мағлуб бўлган даражасидан анчагина юқори. Ундан бу босқичда ҳам ғалаба кутмоқдаман.

Агарда Баҳодир учун барчаси жойида бўлса, ўзини яхши ҳис қилса ва ўз даражасини кўрсата олса, Олимпиада олтин медалини қўлга киритишга шубҳам йўқ. Буни амалга ошириш учун унинг имкониятлари етарли эканлигига ишонаман. Умуман олганда Жалолов ушбу вазн тоифасида ёш ва энг кучли боксчи ҳисобланади. Олимпиададаги натижасидан қатъий назар мен уни келажакда профессионал боксда ҳам жаҳон чемпиони бўлишига ишонаман. Олтин медаль унинг учун нимани англатиши ва бу қанчалик муҳимлигини яхши биламан. Умид қиламанки у ўз мақсдига етишади", - дейди Лоу ДиБелла сайтимизга.

Иккинчи томондан эса финал учун бизга яхши таниш бўлган Қозоғистон вакили Камшибек Конкабаев ва америкалик чарм қўлқоп устаси Ричард Торрес ўзаро жанг олиб боради.

Баҳодир учун ҳар иккала боксчи ҳам нотаниш эмас. 2019 йил Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати чорак финалида Жалолов Ричард Торресни чуқур нокаутга учратиб, жаҳон бокс оммаси орасида кенг муҳокамага сабаб бўлган эди.

Камшибек Конкабаев ва Баҳодир Жалолов ўзаро 7 маротаба тўқнаш келган. Улар ўртасидаги энг охирги жанг жорий йилнинг май ойида Осиё чемпионати финал босқичида бўлиб ўтди ва унда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди. Ҳозирда ҳисоб 4:3 Жалолов фойдасига. Агарда бу икки боксчи Олимпиада финалида ҳам тўғри келса, бизни кескин ва муросасиз баҳс кутиб турибди.

Жалол Ахмедов тайёрлади




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 3
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 26
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 38
  • Аббосбек Файзуллаев РПЛнинг 24-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди 15 апр, 20:05 118
  • Осиё кубоги U-23. Аббосбек Файзуллаев футболчилар орасида энг қиммати 15 апр, 19:13 381
  • Файзуллаев «Transfermarkt» нашрининг рамзий терма жамоасидан жой олди 15 апр, 18:08 140
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 2
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 26
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 38
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 29
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 144
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 20
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 104
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 46
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 104
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 33
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 344
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 77
  • Бўлимлар