Бокс бўйича -69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Элнур Абдураимов 31 июль, шанба куни Токио—2020 Олимпиадасида навбатдаги жангини ўтказди.
1/8 финалда Элнур Тожикистон вакили Баҳодур Усмоновга қарши рингга кўтарилди. Жангнинг катта қисми тўлиқ ўзбекистонлик боксчининг устунлигида ўтди ва якунда Абдураимов 5:0 ҳисобида рақибидан устун келди.
Ҳамюртимизни кейинги босқичда арманистонлик Ованес Бачков кутиб турибди. Бачков бу босқичда озарбайжонлик боксчи Жавид Намиг ўғли Челебиевни таслим қилган ҳолда йўл олди.