«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:15
ЎЗO‘Z

Микаэль Секейра: "Идеал ўйин кўрсата олдик"

31 июл, 08:30 1 994 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Микаэль Секейра: "Идеал ўйин кўрсата олдик"
Coca-Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра матбуот анжуманида иштирок этди. У ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди ва саволларга жавоб берди.

- Бугун ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ йигитлар сифатли футбол намойиш этишди. Ўйин услубимизга танланган режани тўғри бажариб беришди. "Локомотив"нинг мавсумдаги энг чиройли ўйинларидан бири бўлди деб ҳисоблайман. Чунки "Насаф" жуда кучли жамоа ҳисобланади. Ўзимнинг фикримча, бугун идеал ўйин кўрсата олдик.

- "Истиқлол" жамоаси билан ўйинда ҳам Темурхўжа Абдухолиқов ўйнамаганди, жароҳати бор экан. Азизбек Амонов ўша ўйиндаям захирадан қўшилиб гол урганди. Бугун асосий таркибда тушиб 2 та гол урди. Бу футболчи ҳақида фикрингиз қандай?
- Тўғрисини айтсам, индивудиал гапиришни ёқтирмайман. Умумий жамоа ҳақида айтишим мумкин. Бугунги ўйинда алоҳида гапиришга ўрин йўқ, бугун жамоавий чиройли ўйин кўрсатиб натижага эришдик. Клубимизнинг барча аъзоларини табриклайман. Ёрдамчи мураббийларим ўйинга тайёргарлик борасида жуда яхши ишлашди. Португалияда бўлган вақтимда ёрдамчи мураббийларим ўз вазифаларини аъло даражада бажаришгани бугунги ўйинда кўринди. Ўзбекистонга яна қайтганимдан хурсандман. Аввалги ўйинларимизда жамоага нимадир етишмаётган эди. "Локомотив" ҳар доим яхши ўйнаётганди, лекин омад келмаётганди. Португалиядан ўша етишмаётган жиҳатни олиб келдим шекилли (кулади). Яна бир бор барчани табриклайман ва раҳмат айтаман.

- Жамоани кучайтириш учун туширилган футболчилар ҳимояга асосланганини кўришимиз мумкин. Бу ўйиннинг боришидан келиб чиқиб амалга оширилдими ёки захирада ҳужумкор футболчилар йўқлиги учунми?

- Биз шу пайтгача ҳар-хил услубда ўйнаб кўрдик. Олдин амалга оширилган услублардан озроқ олиб шу услубга ўтдик. Яхши савол бердингиз, Ўзбекистонда бу услуб жуда қўрқинчли эмас. Кенгроқ очилиб бўш жойлардан фойдаланишни билиш керак. "Локомотив" мавсум бошидан шунақа услубда ўйнаётганди. "Насаф"га қарши танлаган услубимиз иш берди деб ўйлайман.

- Жамоа ёзги трансфер ойнаси вақтида бир қатор харидларни амалга оширди. Таркибга жалб этилган футболчилар бош мураббий томонидан танландими? Диего Барданка иқтисодий қийинчилик туфайли жамоани тарк этганини айтди, бу тўғрими?

- Биринчи навбатда Барданка ҳақидаги саволни ёпмоқчиман. У оилавий шароити туфайли кетган. "Локомотив" катта клуб ва молиявий муаммолари йўқ. Клубда ҳалол одамлар ишлайди, ойлик маошлар вақтида бериб келинмоқда.

Таркибга жалб этилган футболчилар ўзимнинг қароримга кўра танланди. Худди бугунги каби иштиёқли ўйинни кутгандим. "Насаф" жуда яхши шаклланган жамоа. "Локомотив" яна ўзига ўхшаб ўйин намойиш этаётганидан хурсандман.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 421
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 204
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 89
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 391
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар