«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 04:41
ЎЗO‘Z

Элдор Шомуродовнинг трансфери бугун эълон қилинади

30 июл, 00:35 2 783 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Элдор Шомуродовнинг трансфери бугун эълон қилинади
Биласиз, “Женоа” таркибида Италия A сериясидаги дебют мавсумини муваффақиятли ўтказган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов кейинги фаолиятини “Рома”да давом эттирадиган бўлди.

Италиянинг машҳур нашрларидан бири ҳисобланган «La Gazzetta dello Sport» журналисти берган маълумотларга кўра, “Рома” жамоаси Шомуродовнинг трансферини бугун расман эълон қилади.

Aввал хабар берганимиздек, Элдор Шомуродов шахсий шартнома бўйича Рим клуби вакиллари билан келишувга эришган. Манбаларига кўра, “Рома” мутасаддилари ҳамюртимизга бир мавсум учун 2 миллион евро миқдорида маош тўлайди.

Таққослаш учун, ўтган йили “Женоа” Шомуродовнинг хизматлари учун 1,3 миллион евро тўлагани айтилганди. Ортда қолган мавсумда у 32 ўйинда 8 та гол урган ва 2 та голли узатмани қайд этган.

Маълумот ўрнида, “Женоа” 2020 йили “Ростов”дан 7,5 миллион еврога трансфер қилган футболчисини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан “Рома”га ижарага бермоқда. Римликлар бир мавсум ижара учун 2,5 миллион евро тўлайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 114
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 64
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 259
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 105
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 114
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 301
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 51
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 114
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 101
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 64
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 25
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 36
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 87
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 103
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 72
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 49
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 135
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 259
  • Бўлимлар