«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 23:58
ЎЗO‘Z

Россия Ўзбекистон билан қўшма машғулотлар олдидан Сурхондарёга қўшинларни жўнатишни бошлади

30 июл, 08:00 2 762 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия Ўзбекистон билан қўшма машғулотлар олдидан Сурхондарёга қўшинларни жўнатишни бошлади

Россия Ўзбекистон билан биргаликда Сурхондарё вилоятида ўтадиган ҳарбий машғулотлар олдидан Самара областидан ҳарбийларни “Термиз” полигонига жўнатишни бошлади.


“Тинчликпарвар кучлар бўлинмалари ва Марказий ҳарбий округнинг махсус вазифаларни бажарувчи бригадалари Россия ва Ўзбекистон қўшма машғулотларида иштирок этиш учун “Термиз” полигонига қўшинларни жўнатишни бошлади. Самарадаги “Курумоч” халқаро аэропортида ҳарбийлар Ил-76 самолётига қурол, тегишли анжомларни юклашди, божхона тартиботларидан ўтишди ва Термиз шаҳрига учиб кетишди”, деб маълум қилинган Россиянинг Марказий ҳарбий округи матбуот хизматида.

Машғулотлар 30 июлдан 10 августгача Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтади. Уларда Россия ва Ўзбекистон қуролли кучларининг 1,5 мингга яқин ҳарбийси иштирок этади. Машғулотлар давомида икки давлат ҳарбийлари Марказий Осиё давлатлари ҳудудий яхлитлигини таъминлаш вазифаларини бажаришади.

Машғулотларда 200га яқин ҳарбий техника воситаси ва авиация қўлланади. Жумладан, уларга Россиянинг Қирғизистондаги “Кант” авиабазасидан Су-25СМ штурм самолётлари звеноси жалб қилинади. Жанговар самолётлар қўшинларни ҳаводан қўллаб-қувватлаш ҳамда шартли душманнинг яширин базаларини излаш ва йўқ қилиш вазифаларини бажаради. Шунингдек, самолётлар душманнинг мобил зенит ракета мажмуалари зарбаларидан қочишни машқ қилади.

Ушбу машғулотлар Афғонистондаги вазият ҳукумат қўшинлари ва “Толибон” жангарилари ўртасидаги қарама-қаршилик кучайгани ортида ёмонлашгани билан боғлиқ ҳолда ўтказилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 13
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 66
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 139
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 123
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 163
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 0
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 0
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 0
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 9
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 25
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 49
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 332
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 113
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 21
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 77
  • Бўлимлар