«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 19:22
ЎЗO‘Z

Умрни бир неча йилга қисқартириши мумкин бўлган 7 зарарли маҳсулот

27 июл, 15:22 2 596 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Умрни бир неча йилга қисқартириши мумкин бўлган 7 зарарли маҳсулот
Фото: Freepik
Узоқ ва сифатли ҳаёт кечиришни, саломатлиги билан боғлиқ турли муаммолардан азият чекмасликни истайдиганларга қандай маҳсулотлардан воз кечиш ёки ҳеч бўлмаганда тийилиш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Газланган ширин ичимликлар
2020 йил Американинг кардиологик ассоциациясида ўтказилган конгрессда бу каби ичимликларни истеъмол қилиш эрта ўлим келиб чиқиш хавфини жиддий равишда орттириши аниқланган. Кун давомида бир стакан кола истеъмол қилиш юрак ишемик касалликлари сабаб эрта ўлим келиб чиқиш хавфини кўпайтиради. Қолаверса, ширин ичимликларни ҳар куни канда қилмасдан ичиш ҳужайралар қаришини жадаллаштиради.

Сунъий таъм кучайтиргичлар
Парҳезшунослар ҳалигача шакардан буткул воз кечиш керак деган тўхтамга келмаган, аммо сунъий таъм кучайтиргич қўшилган маҳсулотлар саломатлик учун зарарли эканига уларнинг ишончи комил. Гап шундаки, бундай ичимлик ва маҳсулотлар семириш, қандли диабет, юрак касалликларининг ривожланиш хавфининг ортишига сабаб бўлади, шу билан бирга, оддий шакарнинг салбий таъсирини жадаллаштиради. Бундан ташқари, тадқиқотлардан бирида қўшимча шакарни доимий равишда истеъмол қилиш билан бирга, инсульт ва ақли заифлик ўртасида алоқадорлик борлиги аниқланган.

Тузланган маҳсулотлар
Натрийнинг меъёрдан ортиши юрак-қон томир касалликлари, инсульт, ошқозон саратонининг келиб чиқиш хавфининг ошишига олиб келиши мумкин. Аксарият ҳолларда ортиқча туз қабул қилинишига қайта ишланган маҳсулотлар ва фастфуд ейиш сабаб бўлади. Айнан шуни инобатга олган ҳолда уларнинг истеъмолидан тийилиш тавсия қилинади.

Қайта ишланган гўшт маҳсулоти
Бир неча йил аввал сосиска, колбаса ва шу кабилар кансероген маҳсулот деб эълон қилинган. Таркибида туз миқдори жуда ҳам бисёр бўлган бу каби маҳсулотларни истеъмол қилиш туфайли юрак касалликларининг 72 фоизга, саратон боис келиб чиқадиган эрта ўлим хавфининг эса 11 фоизга ортишига сабаб бўлади.

Глютенсиз маҳсулотлар
Селиакий – организмни глютенни қабил қила олмайдиганлардан бошқалар углеводлардан воз кечмагани маъқул. Lancet Public Health журналида эълон қилинган тадқиқотда углевод миқдори кам бўлган рацион ҳаёт давомийлигини нақд 4 йилга қисқартириши таъкидланади. Аммо углеводнинг мураккаб ва клетчаткаларга бой бўлишига ҳам эътибор қаратиш керак.

Спиртли ичимликлар
Ҳатто ҳафтада бир порция истеъмол қилинган спиртли ичимлик умрни ярим йилга қисқартиши мумкин экан. Икки-уч порция бўлса, икки йилга, канда қилмаслик эса эҳтимолий умр кўриш узоқлигидан беш йил кам яшашга олиб келади.

Таркибида трансёғлар бисёр бўлган маҳсулотлар
Тайёр қандолат маҳсулотлари, фастфуд таркибидаги трансёғлар юрак-қон томир касалликлари, инсульт ва иккинчи турдаги қандли диабетнинг келиб чиқиш хавфининг жиддий равишда ортишига сабаб бўлади, бу эса, табиийки, ҳаёт сифати ҳамда давомийлигига таъсир қилмай қолмайди. Бу каби маҳсулотлар қатъиян тақиқланмаганига қарамай, харид давомида маҳсулот таркибини мустақил равишда ўрганиш тавсия қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 0
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 205
  • Тарозида ўзгариш йўқ: озишда йўл қўйиладиган хатоликлар 12 апр, 10:29 126
  • Узоқ умр кўриш учун энг фойдали сабзавот қайсилигини биласизми? 09 апр, 10:27 367
  • Қайси маҳсулотлар умрни узайтиради? 06 апр, 16:46 290
  • Кунига учтадан тухум истеъмол қилиш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади? 05 апр, 19:35 536
  • Сўнгги янгиликлар
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 0
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 0
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 0
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 14
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 12
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 61
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 20
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 216
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 54
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 218
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 132
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 48
  • Бўлимлар