«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:18
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда бир кунда 789 кишида коронавирус аниқланди — бу пандемия бошидан бери қайд этилган мутлақ антирекорд

27 июл, 11:11 1 875 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда бир кунда 789 кишида коронавирус аниқланди — бу пандемия бошидан бери қайд этилган мутлақ антирекорд
Ўзбекистонда 26 июль куни 789 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди — бу мамлакатда пандемия бошланганидан буён кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланган шахслар сони 125 784 нафарга етган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
Қайд этиш жоизки, Сурхондарё вилоятида 26 июль куни коронавирусга чалинганлар сони бўйича 2021 йил антирекорди қайд этилди — бунгача вилоятда бир кунлик касалланиш бўйича энг юқори кўрсаткич 23 июль куни кузатилган, ўшанда 88 кишида касаллик аниқланган эди. Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичи қайд этилган — 105 нафар (бундан олдинги антирекорд 23 июль кунига тўғри келади — 95 нафар).

Бундан ташқари, 26 июлда кун давомида 521 кишида пневмония аниқланди (таққослаш учун, 25 июль куни 482 кишида, 24 июль куни 494 кишида, 25 июль куни 507 кишида (йил антирекорди) пневмония тасдиқланган эди).

Шунингдек, 26 июлда кун давомида Қорақалпоғистонда 92 нафар, Андижонда 98 нафар, Бухорода 33 нафар, Жиззахда 104 нафар, Қашқадарёда 22 нафар, Навоийда 10 нафар, Наманганда 20 нафар, Самарқандда 120 нафар, Сирдарёда 28 нафар, Сурхондарёда 72 нафар, Фарғонада 65 нафар, Хоразм 40 нафар, Тошкент вилоятида 61 нафар, Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор — мамлакат бўйича жами 871 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 120 320 нафарга (касалликка чалингани расман қайд этилганларнинг 95 фоизи) етди.

«Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 845 нафарни ташкил қилди», — дейилади ССВ хабарида. 26 июль якунларига кўра, мамлакат касалхоналарида даволанаётган беморлар сони 4619 нафарни ташкил этмоқда — бу 25 июлдаги даволанаётган беморлар сонидан 88 нафарга кам.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар