«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 06:45
ЎЗO‘Z

Легионеримиз янги жамоага ўтди!

19 июл, 17:13 2 332 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Легионеримиз янги жамоага ўтди!
Жорий мавсум бошида “Актобе” билан шартнома имзолаган ҳамюртимиз Игорь Сергеев бу клубни тарк этиб Кустанай шаҳрига кетиб келди. 28 ёшли ҳужумчи тез орада “Тобол” билан шартнома имзолайди.

Қозоғистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, айни пайтда “Тобол”да легионерлар учун қўйилган лимит тўлган. Агар клуб Игорь Сергеевни тўққизинчи легионер сифатида рўйхатдан ўтказса, 35 миллион тенге миқдорида пул тўлаши керак бўлади.

Аввалроқ, кустанайликлар ўзбекистонлик ҳужумчига жой очиш учун франциялик Жереми Манзоррони Қаранғанданинг “Шахтёр” клубига қўйиб юбориши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

“Тобол” тез орада УЕФА миқёсидаги мусобақадаги иштирокини бошлайди. Клуб раҳбарияти муҳим турнир олдидан ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган ва шунинг учун ҳам Игорь Сергеевни ўз сафига қўшиб олди.

Аслида Игорь Сергеев “Актобе” билан юқори мақсадлар учун курашиши керак эди. Актобеликлар “Пахтакор” билан шартномаси тугаган Игорь Сергеевни қўлга киритиш учун “Астана” билан  анчагина рақобатлашди. “Актобе” молиявий кафолатлари билан ўзбекистонлик футболчини шу жамоани танлашига кифоя қилди. Игорь Сергеев актобеликлар таркибида энг катта маош оладиган футболчи ҳисобланарди.

Жамоасининг энг қимматбаҳо ўйинчиси бўлган ҳамюртимиз премьер-лига ўйинларида ўзига билдирилган ишончни жуда тез оқлади. Чемпионатнинг биринчи қисмида рақиблар дарвозасига еттита гол уриб, битта голли пас оширди.

Бироқ, кейинроқ клуб раҳбарияти ўзгарди ва янги келганлар учун Игорь Сергеевдек ҳужумчини ушлаб туриш молиявий томондан қийинчилик туғдира бошлади. Жамоанинг натижалари ҳам пастлаб кетди. Айни пайтда “Актобе” легионеримизни сотиб юбориш орқали молиявий имкониятларини яхшилаб олиш ва муаммоли позицияларга янги футболчиларни таклиф этишга ҳаракат қилмоқда.

Аввалроқ, ҳамюртимизга Шарқий Европа – Польша ва Руминия жамоаларидан таклифлар бўлганди. Шунингдек, Игорь Сергеевнинг агенти унга Англиянинг “Шеффилд Юнайтед” клубидан қизиқиш борлигини ҳам тасдиқлаганди.

Суперлигамизнинг амалдаги чемпиони “Пахтакор” ҳам Ўзбекистон чемпионатлари тарихида жамоа учун энг кўп – 101 та гол урган ҳужумчисини ортга қайтаришга қарши эмас. Айниқса, Эрен Дердийок клубни тарк этганидан кейин тошкентликларда яхши савиядаги ҳужумчига эҳтиёж борлиги айтилмоқда.

Айни пайтда халқаро мусобақада иштирок этишга ҳозирлик кўраётган “Тобол” ички чемпионатда ҳам пешқадамлик қилмоқда. Кустанайликлар ҳозирча, 19 та учрашувда 12 та ғалаба, олтита дуранг ва битта мағлубият қайд этган ҳолда 42 очко билан биринчи ўринда бормоқда.

“Тобол” тез орада УЕФА Конференция Лигасида қатнаша бошлайди. Бу Европа футбол уюшмалари федерациясининг Чемпионлар лигаси ва Европа лигасидан кейинги учинчи турнири ҳисобланади.

“Тобол” ушбу турнирнинг иккинчи босқичидан қўшилади ва Хорватиянинг “Хайдук” клубига қарши майдонга тушади. Жамоалар 22 ва 29 июль кунлари ўзаро иккита учрашув ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Сергеев “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У пойтахт жамоасидан ташқари Хитойнинг “Бейцзин Гоань” (14 та ўйин ва битта гол) ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг “Аз-Зафра” (10 та ўйин битта гол) жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Моҳир тўпурар Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 55 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 17 маротаба ишғол этган. 

Бир сўз билан айтганда, Игорь Сергеевнинг молиявий муаммоларга дуч келган “Актобе”дан юксак мақсадлари сари  интилаётган “Тобол”га ўтаётганини муваффақиятли қадам сифатида баҳолаш мумкин.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Абрамов ишонч билдирмаган тўпурар легионеримизни Европага сотишмоқчи! 08 июл, 08:00
  • Ўзбекистон МТЖ футболчисига Европа клубларидан таклиф бор 22 июн, 17:34
  • Бош билан уриш мана бундоқ бўлади! Хет-трик қилган легионеримиз тўпурарлар пойгасида етакчига айланди 09 мая, 21:13
  • Игорь Сергеев "Актобе" футболчисига айланди! 18 фев, 14:41
  • Игорь Сергеевнинг Хитойдаги сафари қариди 23 ноя, 19:46
  • «Пахтакор» ҳужумчиси Игорь Сергеев оила қурди 15 апр, 16:43
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон ўз нефт танкерларига қароқчилар уюштирган ҳужумни қайтарди 18 окт, 00:15 218
  • Ислом Тўхтахўжаев: "Ўйинни жамоалар эмас, ҳакамлар ҳал қилганидан кейин алам қилади. Тўп қўлимга тегмади" 17 окт, 23:49 258
  • Aмерика снайпер милтиғи ўрнатилган робот-ит яратди (видео) 17 окт, 23:25 285
  • Исроилда рус мафияси сардорига бир қанча айбловлар қўйилди 17 окт, 22:58 381
  • Айиқ циркда ҳайвон ўргатувчи ҳомиладор аёлга ҳужум қилди 17 окт, 22:39 391
  • Фарзандингизни интернетда қандай ҳимоя қилишни биласизми? 17 окт, 22:08 362
  • "Сербиялик футболчиларга Ўзбекистонда яшаш ва тўп тепиш қулай" - Боян Матич 17 окт, 21:43 378
  • Микаэль Секейра: "Андижон" 8-9 нафар футболчи билан ҳимояланди" 17 окт, 21:22 342
  • Виктор Кумиков: "Ниҳоят..." 17 окт, 21:19 350
  • «Олақарға» миллиардлар устига қўнди. Бу муваффақият гаровими? 17 окт, 20:53 440
  • ОЧЛ. Финалда Саудия Арабистони ва Жанубий Корея клублари тўқнаш келади! 17 окт, 20:16 405
  • Виктор Жалилов жамоасининг ғалабаси ҳақида қандай фикр билдирди? 17 окт, 20:00 334
  • Бўлимлар