«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2021, 13:13
ЎЗO‘Z

Кутилмаган ғалаба. Барча собиқ президентлар қатнашган сайловда Пашинян устун келди

22 июн, 11:08 1 651 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кутилмаган ғалаба. Барча собиқ президентлар қатнашган сайловда Пашинян устун келди
Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашиняннинг «Фуқаролик шартномаси» партияси навбатдан ташқари ўтказилган парламент сайловларида ғалаба қозонди. Арманистон МСК маълумотларига кўра, овозларнинг 100 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан кейин , Пашиняннинг партияси 53,92 фоиз овоз олгани маълум бўлган, мамлакатнинг собиқ президенти Роберт Кочаряннинг «Арманистон» блокига эса 21,04 фоиз сайловчи овоз берган.

Арманистоннинг яна бир собиқ президенти Серж Саргсян «Шон-шараф» блоки 5,23 фоиз овоз тўплаган.
Партия учун парламентга ўтиш тўсиғи 5 фоиз, блоклар учун эса 7 фоиз ҳисобланади.

Сайловолди кампанияси қизғин кечгани электоратни ҳам фаоллаштирди ва арманистонликларнинг сиёсатчилардан ҳафсаласи пир бўлгани ҳақида гапириб келган экспертларнинг кутганидан фарқли ўлароқ, сайловда давомат етарлича юқори бўлди. Арманистон Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган сайловчиларнинг қарийб 50 фоизи сайлов участкаларига келган.

Кутилмаган ғалаба
Григор Атанесян, BBC корреспонденти, Ереван
Бу Пашиняннинг кутилмаган ғалабаси бўлди. Унинг партияси сайловчиларнинг қарийб 54 фоизи овозини олди ва парламентда кўпчилик ўринга эга бўлди, бу эса унга ҳукуматни шакллантириш имконини беради.

Экспертлар ҳам бундай натижани кутишмаганди - ўтган йилги Қорабоғ урушидаги мағлубиятдан кейин Пашиняннинг рейтинги кескин пастлаган, ижтимоий сўровлар ҳам унинг партияси анча камтарроқ натижа қайд этишини кўрсатаётганди.

Аммо кўпчилик Пашинянга берилган овозларни мамлакатни 20 йил мобайнида бошқарган ва ҳозирги сайловда мухолифатчи сифатида қатнашган икки собиқ президентга қарши берилган овозлар деб ҳисобламоқда. Бу сайловлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, одамлар аввалги режим қайтишини исташмайди.

Аммо пойтахт Ереванда Пашиняннинг партияси 50 фоиздан камроқ овоз олди - бу эса элита қатламининг ҳокимиятдан кўнгли қолгани ифодасидир. Дипломатлар, давлат хизматчилари, ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари бош вазирнинг муваффақиятсиз сиёсатини танқид қилишмоқда, зиёлиларни эса унинг баландпарвоз шиорларга ва кўчалардаги акцияларга таянадиган популистларча услубидан зада бўлишган.

Ўз партияси ғалабаси ҳақида эълон қиларкан, Пашинян миллий бирликка интилишга ваъда берди. Бу эса бугунги Арманистон жамиятида осон иш эмас, қутблашув жуда юқори даражада. Ҳокимиятга интилаётган барча томонлар бир-бирини ҳақоратламоқда, бош вазирнинг ўзи эса митингларда болғасини сермаб, мухолифларига таҳдид солди.

Собиқ президент Кочаряннинг мухолифатдаги блоки сайлов вақтида кенг кўламли қоидабузарликлар ва сохталаштиришлар ҳақида маълум қилмоқда. Унинг сайловолди штаби Конституцион суд орқали сайлов натижалари бўйича баҳслашишга уриниши кутилмоқда.
Аммо бу осон бўлмайди, халқаро кузатувчилар, шу жумладан, Россия Давлат думаси, МДҲ ва КХШТ миссиялари якшанба кунги сайловларда жиддий қоидабузарликлар қайд этишмаган ва сайловга юқори баҳо беришган.

Қоидабузарликлар бўлганми ёки йўқ?
Арманистоннинг собиқ президенти Роберт Кочарян бошқарувидаги «Арманистон» блоки сайлов натижаларини тан олмаслигини билдирган.
«Сайловнинг МСК томонидан эълон қилинган натижалари баҳсли ва ишончсиз. Бу натижалар сўнгги саккиз ойда кузатилган жамият ҳаётидаги жараёнларга мос эмас. Сайловолди кампанияси даврида мухолифат кучларининг кўп минг кишилик митинглари, ҳукуматдагиларнинг кам сонли тадбирлари, ишончсизлик инқирози мамлакатдаги аслида бутунлай бошқача кайфият мавжудлигини кўрсатади», дейилади блок баёнотида.

Баёнотда муайян мисоллар келтирилмаган: гап «альянс раҳбариятига нисбатан ҳақоратлар ва нафрат акс этган материаллар» ҳақида кетади.

Ереван бўйлаб чиндан ҳам кимдир Кочарян қўли қонга беланган ҳолда тасвирланган варақалар тарқатган, аммо шу каби акциялар мухолифатчилар томонидан ҳам ўтказилган.
Собиқ президент Серж Саргсяннинг «Шон-шараф» блоки ҳам айбловларга қўшилиб, амалдаги ҳукуматни сайловчиларга босим ўтказишда айблади.

Норози партиялар асосан тўғридан тўғри овоз бериш жараёни билан боғлиқ бўлмаган ҳолатларни тилга олишмоқда. Масалан, сайлов куни пойтахтдан 200 км масофадаги Сисиан шаҳрида «Арманистон» блокининг марказий штабида полиция томонидан тинтув ўтказилгани маълум қилинган. Тинтувдан мақсад ҳозиргача маълум эмас.

Бошқа бир айблов гўёки ҳарбий хизматчилар мажбуран сайлов участкаларига олиб борилгани ҳақида: мухолифат ҳарбийлар уюшган ҳолатда участкаларга келтирилганидан шундай хулоса қилмоқда. Мамлакат мудофаа вазирлиги бунга муносабат билдириб, ҳарбий хизматчилар хизмат тақозоси туфайли доимо шундай ҳолатда овоз беришларини билдирган.

Арманистондаги сайловларни саккиз хорижий ташкилотдан жами 483 нафар хорижий кузатувчи кузатиб борди. Уларнинг ҳеч бири жиддий қоидабузарликлар ҳақида хабар беришмаган.

Россиялик кузатувчилар ҳам юқори давомат кузатилганини қайд этиб, тизимли муаммоларга дуч келинмаганини билдиришган.
«Спутник Армения» хабарига кўра, РФ Давлат думаси миссияси раҳбари Виктор Володацкий фақат кичик муаммолар кузатилганини айтиб ўтган.

Парламентдаги мухолифат вакили, «Фаровон Арманистон» партияси етакчиси Эдмон Марукян BBC рус хизмати билан суҳбатда, сайловлар кунида жиддий қоидабузарликларга далил кўрмаганини маълум қилган.

«Барчаси тинч кечди, ҳеч қандай тартибсизликлар бўлмади, натижаларни [эълон қилинишини] кутяпмиз», деганди мухолифатчи.
Парламентдаги ўнг қарашларни ифодаловчи «Менинг қадамим» фракцияси депутати Микаэль Золян ҳам овоз бериш жараёнига таъсир кўрсатган жиддий қонунбузилишларини кўрмаганини қайд этган.

«Участкаларда айрим қоидабузарликлар кузатилгани ҳақида маълумотлар бўлди, масалан, одамларга учинчи бюллетень берилмаган. Аввалги кунларда сайловчилар овозини сотиб олишга ҳаракатлар ҳақида хабарлар чиққанди. Аммо полиция тезда реакция қилган, умид қиламанки, булар натижаларга таъсир кўрсатмаган», дейди у.

Давомат юқори бўлиши ҳам мухолифатга наф бермади
Кўплаб экспертлар сайлов бошланишидан анча олдинроқ сайловчилар овоз беришга у қадар катта қизиқиш билдирмаслиги ва якунда сайлов участкаларида давомат жуда паст бўлишини тахмин қилишганди. Аммо овоз бериш бошлангач дастлабки уч соатда давомат аввалги сайловларнинг шу вақтидаги кўрсаткичларидан ошиб кетди.

Экспертлар сайловда давомат паст бўлиши Пашиняннинг фойдасига хизмат қилишини айтишганди. Амалда эса прогнозлар ўзини оқламади.
Мухолифат вакили Эдмон Марукян пойтахтда овоз берувчилар бу қадар фаол бўлишини кутмаганини тан олган.
«Ереванда давомат жуда юқори бўлди, регионларда эса пассивлик кузатилди», дейди у.

Марукян кучларнинг бундай тақсимотида мухолифатнинг парламентдаги имкониятлари ҳақида аниқ гап айта олмаган: «Айтиш жуда қийин. Олдиндан кўриш қийин. Кейинроқ билиб оламиз».

Микаэл Золян эса давомат юқори бўлганидан ҳайратда эмас: «Кўп вақтдан буён илк марта натижалар қандай чиқиши тушунарсиз эди. Ким ғалаба қозонишигина эмас, парламентга қанча партия ўтиши ҳам мавҳум эди. Ва булар барчаси урушдан кейин - арманларни шок ҳолатига туширган воқеалардан кейин бўлмоқда. Одамлар ўз позицияларини билдиришни исташди».

Якшанба кунги овоз бериш жараёнида давомат юқори бўлган ҳудудлар мухолиф кайфият юқори бўлган ҳудудлар эди.
Хусусан, бу Тоғли Қорабоғ билан чегарадош Сюник региони. Апрелда Пашиняннинг бу ерга келиши намойишлар келтириб чиқарганди. Маҳаллий аҳоли бош вазирни сотқин деб атаб, йўлларни тўсиб ташлаганди.

Натижада ўнлаб кишилар қўлга олинган. Норозилик акцияларида маҳаллий бошқарув органлари вакиллари ҳам иштирок этганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Арманистон президентига нисбатан икки фуқароликни яширгани учун жиноий иш қўзғатилди 03 мая, 22:56
  • Арманистон МХХ собиқ раҳбари ҳибсга олинди 14 ноя, 21:11
  • «Бу мағлубиятнинг тан олингани» – Илҳом Алиев Арманистон бош вазири Путиндан ёрдам сўрагани ҳақида гапирди 02 ноя, 09:39
  • Америкалик астронавт фазодан туриб АҚШ президенти сайловларида овоз берди 27 окт, 08:09
  • Пашинян мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, Озарбайжон ва Туркиянинг мақсади арманларни қириб ташлаш эканини айтди 04 окт, 07:37
  • Беларусь МСК: президентлик сайловларида Лукашенко 80,23 фоиз, Тихановская эса — 9,9 фоиз овоз тўплади 10 авг, 13:58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Nokia учталик камера ва 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи G50 смартфонини тақдим этди 24 сен, 11:55 8
  • Эльбрус фожиаси: альпинистлар ҳалок бўлди 24 сен, 11:28 44
  • «Толибон» Ашраф Ғанидан олиб чиқиб кетган пулларини қайтаришни талаб қилмоқда 24 сен, 11:05 166
  • Озодбек Назарбеков Даврон Кабуловга мукофотни топширди 24 сен, 10:42 270
  • Роналду қимматбаҳо Bentley сотиб олди ва ўзига қўриқчи ёллади 24 сен, 10:39 244
  • Шомуродовга огоҳлик қўнғироғи... 24 сен, 10:36 672
  • "Рома" "Удинезе" устидан зафар қучди, Шомуродов 86-дақиқада майдонга тушди (видео) 24 сен, 10:26 219
  • Ливия: Халифа Ҳафтар энди президент бўлмоқчи 24 сен, 09:50 246
  • Фарғонада ички ишлар органлари ходимлари бугундан электрошокердан фойдаланишни бошлайди 24 сен, 09:22 263
  • Силжийдиган экранга эга дунёдаги биринчи лазерли телевизор тақдим этилди 24 сен, 08:53 336
  • Термизда рашк сабаб хотинига пичоқ урган эр уни ўлдириб қўйди 24 сен, 08:30 444
  • "Андижон" устози Ван Дейк жамоасини ютган ёхуд Кумиковнинг фаолиятидаги учта энг муҳим ўйин 24 сен, 08:00 274
  • Бўлимлар