«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 16:45
ЎЗO‘Z

«Ўзбекистон футбол клубларини тарқатиб юбориш тарафдориман»

19 июн, 14:00 4 997 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзбекистон футбол клубларини тарқатиб юбориш тарафдориман»
Шу кунларда ўзбек футболи масаласи «тренд»га чиқиб кетди. Терма жамоанинг шармандали мағлубияти,  «Пахтакор» футболчиларининг олаётган маоши ошкор қилиниши кўпчиликда турли хил муносабатларни юзага келтирмоқда.

Айниқса, ёши ўтиб қолган легионернинг Тошкент клубидан йилига 1,3 миллион евро олиши, шунча пул сарфланаётган футболимиз бирор каттароқ натижага эриша олмаётгани эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Таниқли диний уламо Мубашшир Аҳмад домла бу жараёнга шундай изоҳ берди: «Агар шу пулларга завод-фабрикалар қурилса, ҳақиқатда Республика иқтисодиётига сезиларли таъсир қилади. Бу битта клубнинг харажати. Мен Ўзбекистон футбол клубларини тарқатиб юбориш тарафдориман».

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров эса миллий жамоамиз худди жамиятимиздек эканини таъкидлади.

«Муваффақиятсизликлар – хулоса қилиш эмас, айбдорни билиш учун керак.
Камчиликлар – эътироф этиш, муҳокама қилиш ва бирга ечим излаш эмас, бир-биримизни ҳақорат қилиш, ерга уриш ёки камситиш учун керак.

Футболчиларимиз каби, аҳолимизнинг катта қисмига ҳам ривожланишга имконият излашдан кўра, осон пул топиш ёки айбдорни аниқлаб юқорига шикоят қилиш қулайроқ бўлиб қолди...

Истаганингизча шикоят қилинг, ҳақорат қилинг, масхара қилинг... Ўзингиз ўзгармагунингизча атрофингиз ўзгармайди!
Миллий жамоамиз ҳам ҳеч қаерга бормайди!
», – деган Алишер Қодиров.

Иқтиcодчи Отабек Бакиров футбол клублари харажатлари юзасидан шундай фикр билдиради:
«Бир нарсани доим эслатиш керак: давлат ишлатадиган ҳар бир сўмнинг муқобил харажатлари бор. Бир нарсага пул ишлатиш – бошқа нарсага пул ишлатмасликка тенг. Биз жамият сифатида қаерга ўз пулларимизни ишлатишни ҳал қилишимиз керак бўлади.

Муаммо қайсидир дарди йўқ футболчига иккита мактабнинг пули тўланаётгани ёки паразит ўзбек футболи ва унинг бузуқ башараси бўлган жамоа учун бир неча ўн миллиард маблағ сарфланаётганида эмас. Муаммо бутун бошли иқтисодий контекстнинг, танланган тараққиёт моделининг бузуқлигида
».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 11
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 180
  • “Элдорда бунақасини кўрмагандик”. Раньери Шомуродов ҳақида яна нималар деди? 18 апр, 09:09 447
  • “Бавария” “Арсенал”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди (видео) 18 апр, 08:29 62
  • “Реал” пенальтилар сериясида “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди! 18 апр, 08:25 75
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 575
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 0
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 2
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 11
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 42
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 19
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 77
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 17
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 68
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 410
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 75
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 141
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 44
  • Бўлимлар