«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:25
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийига айланиши мумкин бўлган номзодлар

19 июн, 11:35 3 570 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон МТЖ бош мураббийига айланиши мумкин бўлган номзодлар
15 июндан бери ўзбекистонлик мухлисларнинг Вадим Абрамовга йўллаган саволлари жуда кўп. Энг асосийси у истеъфога қачон чиқарилиши. Ҳозирча, бу ҳақда ЎФА маълумот бермади. Аммо шуни айтиш керакки Вадим Карленовичнинг терма жамоада қиладиган иши тугаган. Шу кунларда Абрамов иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши кутилмоқда.

Энди терма жамоани ким қўлга олиши аксарият ишқибозларни қизиқтирмоқда. Ижтимоий тармоқларда Рўзиқул Бердиев ва Тимур Кападзе номлари илгари сурилмоқда мухлислар томонидан, албатта. Аммо айни пайтдаги ҳолатдан келиб чиқиб маҳаллий мураббийлар терма жамоани қабул қилиши қийинроқ. Қолаверса, ундан олдинроқ Шота Арвеладзе ва Карлуш Кейруш варианти чиқа бошлаганди.

Номзодлар орасида ҳақиқатга яқинроғи Арвеладзе бўлиши мумкин. Чунки у аввалроқ "Пахтакор"га қайтиш борасидаги мурожаатга йўқ дея жавоб берди. Бир ой аввал сайтимизга “Пахтакор” клуби спорт директори Жаъфар Ирисметов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Арвеладзени “Пахтакор”га қайтариш учун шахсан ўзи унга қўнғироқ қилгани ва бу масала бўйича улар ўзаро гаплашишгани, аммо Шота Юстинович собиқ жамоасига қайтиш таклифини маълум сабабларга кўра қабул қилмаганини айтганди. Балки Арвеладзе биз кутмаган қарорни қабул қилиши мумкин.

Карлуш Кейруш билан икки йил аввал Эктор Купер келишидан олдин музокара ўтказилган. Аммо якунда томонлар келиша олмаганди. Бу гал яна ҳаракат қилиб кўрса бўлади. Ҳар ҳолда Осиё футболи бўйича катта тажрибага эга. 

Бу тахминлар қанчалик тўғри эканлигини балки тез орада билиб олармиз. Ундан аввал эса бугун МОҚда ЎФАнинг навбатдан конгресси бўлиб ўтади. Ўшанда кўп масалаларга ойдинлик киритилиши мумкин. Конгресс 14:30да бошланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 66
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 182
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар