«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:59
ЎЗO‘Z

Таниқли актриса номидан фирибгарлик қилган бола ушланди

19 июн, 10:32 2 613 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Таниқли актриса номидан фирибгарлик қилган бола ушланди
Фото: ИИВ

Таниқли актриса номидан фейк аккаунт очиб, фуқароларнинг пулини ечиб олган ўқувчи фош қилинди.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Д.К. жорий йилнинг 15 март куни Нукус шаҳар ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, 14 март куни қизи Н.Р.нинг «Instagram» ижтимоий тармоғидаги профилига «giveaway-asal» ва «asalshodieva_dar1t» номи билан очилган номаълум профиль эгаси томонидан «Сиз 200 000 сўм пул мукофотини ютиб олдингиз» деган мазмундаги ёзма хабарнома келганлиги, профиль ортидаги номаълум шахс билан ёзишма жараёнида, унинг алдовларига ишониб ўзига тегишли Uzcard банк картасининг коди ва паролини ёзиб берганлиги, сўнг шу куни соат 21.00ларда банк картасида мавжуд бўлган жами 600.000 сўм миқдордаги пули йўқолганлигини маълум қилган.


Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи 2003 й.т. фуқаро А.А. аниқланди.


Ҳозирда ушбу фуқаронинг бошқа турдош жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. Ички ишлар вазирлиги банк карталар коди ва паролини ҳеч қандай шароитда, ҳеч кимга маълум қилмаслик, фирибгарларнинг найрангларига тушиб қолмаслик ҳақида яна бир бор огоҳлантирган.





Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар