«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:38
ЎЗO‘Z

123 кун бир-бирига кишанланган ошиқ-мошиқ занжирни узишди-ю, ажралишди

19 июн, 08:00 2 873 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
123 кун бир-бирига кишанланган ошиқ-мошиқ занжирни узишди-ю, ажралишди
Фото: «Newsae.ru»
Украинада тўрт ой давомида бир-бирига кишанланган йигит-қиз занжирни узишди-ю, ажралишди. Бу ҳақда СТРАНА.ua нашри хабар бермоқда.

Жорий йил 14 февраль куни Киевда Aлександр ва Виктория Гиннеснинг рекордлар китобига кириш учун 3 ойга ўзларини занжирбанд қилиб қўйишди. Рекорд қайд этилгандан сўнг улар занжирни уч миллион долларга сотишни режалаштирдилар, шундан икки миллион долларини хайрия ишларига сарфланиши керак эди.

/14 май куни занжирни олиб ташлаш вақти келди. Аммо йигит билан қиз аукцион ўтказилгунга қадар уни ўз қўлларида сақлаб туришга қарор қилишди.
«Уч ой, 89 кун, 2136 соат ва 128,160 дақиқа қўлларимиз муҳаббат занжири билан боғлаб қўйилди», — деб ёзишди севишганлар ижтимоий тармоқларда.
26 май куни Aлександр ва Виктория никоҳни рўйхатдан ўтказгандан кейин турмуш қуриш ва занжирни олиб ташлаш ниятида эканликларини эълон қилишди.

17 июнь куни улар Киевда, 123 кун олдин кишанланган худди ўша жойда занжирни узишди. Шундан сўнг севишганлар ажралишга қарор қилганликлари ҳақида маълум қилишди. Уларнинг айтишича, занжир бўлмаганида муносабатлари аллақачон тугаган бўларди.
«Мутлақо бошқа-бошқа одаммиз, бир-биримизга умуман мос келмаймиз. Ҳаммасини хотиржам муҳокама қилгач, ажралишга қарорга қилдик. Нима учун бундай бўлди? Ростини айтсам, битта сабабни алоҳида ажратиб айтолмайман, кўп нарсалар тўғри келмади», — деди Aлександр.
Энди собиқ ошиқ-мошиқ занжирни сотиш учун аукцион ўтказилишини кутишмоқда. Хайриядан қолган пулни иккига бўлиб олишмоқчи.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар