«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 17:02
ЎЗO‘Z

Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани

17 июн, 22:30 4 942 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани
Саудия Арабистони – Ўзбекистон ўртасидаги беллашувдан сўнг ўйинга оид турли фикрлар янграмоқда. “Спорт” телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаев ҳам Вадим Абрамов қаерда хатога йўл қўйгани борасида гапириб ўтди.
Вадим Абрамов яхши мураббий. Ҳозир ҳамма унга тош отишни бошлади. Таркибни ҳам ёмон танламади. Фақат Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўш томонига эътибор қаратмади. Яъни ҳимоя чизиғига тўғри танлов бўлмади.

Мисол учун, Фарруҳ Сайфиевни захирада ушлаб туриш учун бўлса ҳам олиш керак эди. Шунингдек, Анзур Исмоиловни ҳам. Чунки ўйиннинг боришига қараб ўзгартириши мумкин эди. Энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани, ҳамма футболчиларни ўз позициясида ўйнатмагани. Бир марта Одил Аҳмедов сал яхши ҳаракат қилган бўлса, яна нимадир ўйлаб топиш шарт эмасди.

Аҳмедов Саудияга қарши баҳсда ҳужумчи ортида яхши ўйнарди. Хавфли вазиятлардан самара чиқарарди. Машарипов ўз қанотига ўрганган. Барча ўз чизиғида сувдаги балиқдек ҳис қилади. Терма жамоада 9 йилдан бери ўйнамаётган Вагиз Галиулин ўнг томонга қўйилиши жуда катта хато эди. Достон Ҳамдамов бор... Ёки Фарруҳ Икромов. Икромовни кўзи ёниб турганди. Шу болада таваккал қилса бўларди. Шунда мураббий таваккал қилди, деб ўйлардик. Одил Аҳмедовни ўртага қўйиб, ўрнига Ислом Қобиловни, Одил Ҳамробеков ўрнига Икром Алибоевни тушириш керак эди.

Агар барча футболчилар ўз чизиқларида ҳаракат қилганида, нима бўлган тақдирда ҳам ҳозир кўпчилик Абрамовни эмас ўйинчиларни айбларди. Мени хафа қилган томони, футболчиларнинг ҳам кўнгли тўлмади. Нега мени бу ерга қўйдинг, деб Машарипов хафа, нега ортга қайтардинг, деб Аҳмедов хафа... футболчилар ўз позицияларида ўйнаганида айтардик, энг яхши таркибни олиб келди, лекин рақибга кучи етмади, деб. Барчаси ўз ўрнида бўлганида фикримча, биз кейинги босқичга чиқардик. Балки Абрамов қаҳрамонга айланиши мумкин эди.

Экспериментларни Яман билан учрашувда қилиш керак эди, Машариповни туширмасдан. Чунки Яман охирги ўринни олганидан кейин мағлубиятга учраган тақдиримизда ҳам бу беллашув ҳеч нарса бермасди (охирги ўриндаги жамоага қарши учрашувлардаги натижалар бекор қилиниши назарда тутилди). Кучли жамоага қарши баҳсда бир нарсалар қилди, тушунмай қолдим. Яман билан ўйиндан сўнг огоҳлик қўнғироғи бўлди, футболчиларимизнинг ўйини қовушмади. Ўйини қовушмай турганда яна футболчиларни бошқа жойларда синаб кўриб, бошига бало қилди. Мана энди яхши мураббий ёмонга айланди. Ҳамма уни ерга уради, - деди Мурод Ризаев.
Бекзод Исаев




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 414
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 52
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 219
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 349
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 363
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 0
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 2
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 3
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 86
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • Бўлимлар