«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:45
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда янги банкноталар муомалага чикарилди: бу нимага олиб келади?

15 июн, 14:48 4 837 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда янги банкноталар муомалага чикарилди: бу нимага олиб келади?
Бугунги кунда Ўзбекистонда 2000 ва 20000 сумлик янги купюралар муомалага чикарилди. Ушбу мавзуда Sputnik мухбири саволларига Марказий банк департамент директори Акмал Назаров жавоб берди.

2000 сўмлик ва 20 000 сўмлик банкнотларни муомалага чиқаришдан мақсад нима?
- Мазкур номиналдаги банкнотларни муомалага чиқаришдан асосий мақсад – аҳоли учун нақд пулдаги ҳисоб-китобларда тўловларни амалга ошириш учун қулайликлар яратиш ҳисобланади.

Нақд пулларнинг номинал қаторини белгилашнинг бутун дунё мамлакатлари амал қиладиган назариясига кўра, мисол тариқасида айтадиган бўлсак,

1 ва 5 қиймат номиналидаги банкнотлар орасида - 2 қийматли,
10 ва 50 қиймат номиналидаги банкнотлар орасида - 20 қийматли,
100 ва 500 қийматдаги банкнотлар орасида - 200 номинал ва ҳоказо тартибда бўлиши нақд пулдаги тўловлар учун қулай эканлиги маълум қилинган.

Нега энди чиқарилмоқда деган савол туғилиши мумкин - Марказий банк томонидан 2017 йилнинг март ойидан 10 000 сўмлик банкнотлар, август ойидан 50 000 сўм номиналдаги банкнотлар муомалага чиқарилган эди.

Юзага келган ҳолат, яъни нақд пул муомаласининг эркинлаштирилиши ортидан иқтисодиётда ва банклар орқали нақд пул айланмалари ҳажмларининг кенгайиб бориши оқибатида:

1. Нақд пулда тўловларни амалга оширишда, уларни олиб юриш, сақлаш;
2. Нақд пуллар билан ишлаш, айниқса банкларда нақд пулларни санаш, саралаш ва ўраб-боғлаш жараёнларида қулайлик ва енгиллик яратиш мақсадида янада каттароқ номиналдаги банкнотга эҳтиёж юзага келиши 2019 йил февралда 100 000 сўмлик банкнотнинг муомалага чиқарилишига сабаб бўлди.

Эътибор қаратадиган бўлсак, мамлакатимизда қисқа муддат ичида амалга оширилган иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнлари ортидан нақд пулга бўлган талабнинг ошиши ва ушбу талабни қондириш учун (оралиқ номиналдаги пул белгиларидан сакраб ўтиб) каттароқ номиналдаги банкнотларни муомалага чиқариш зарурияти юзага келди.

Иккинчидан, Марказий банк томонидан амалда 2018 йилдан бошланган муомаладаги нақд пулларнинг номинал қаторини оптималлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасида:
Ушбу чора-тадбирларнинг давоми сифатида бугунги кунда 2000 сўмлик ва 20 000 сўмлик банкнотларни муомалага чиқариш орқали пул белгиларининг номинал қатори тўлдирилмоқда.

- 2000 сўмлик ва 20 000 сўмлик банкнотларни муомалага чиқарилиши инфляцияга таъсир кўрсатмайдими?
- Янги банкноталар муомалага чиқарилишининг миллий валюта қадрига, пул массасига ёки инфляция даражасига ҳеч қандай таъсири бўлмайди. Бунда янги банкнотнинг муомалага чиқарилиши бу муомалага қўшимча пул маблағларининг чиқарилиши сифатида кўрилмаслиги лозим.

Аҳолига нақд пулдаги тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида чиқарилаётган мазкур пул белгилари муомалада бўлган бошқа банкнотларнинг ўрнига чиқарилади. Яъни, муомаладаги нақд пул маблағлари ҳажмида ҳам ва иқтисодиётдаги пул массаси ҳажмида ҳам ўзгариш бўлмайди.

Иқтисодиётдаги пул массаси ўзгармаганидан кейин янги муомалага чиқарилаётган банкнотлар инфляция даражасига ва сўмнинг алмашув курсига таъсир этмайди.

Бунда иқтисодий фаолликнинг тикланиши ва иқтисодий ўсиш билан бир қаторда пул массасига, хусусан, нақд пул маблағларига бўлган талаб мос равишда ортиб боради ҳамда қўшимча пул маблағлари муомалага чиқарилади.

Янги қийматдаги банкнотлар ҳам айнан иқтисодиётда табиий равишда шаклланган пулга бўлган талабнинг босқичма-босқич ортиб бориши фонида бошқа қийматдаги банкнотлар билан биргаликда чиқариб борилади.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати инфляцион таргетлаш режимида амалга оширилаётган бўлиб, асосий эътибор иқтисодиётда инфляция даражасини пасайтириш, нархлар барқарорлигини таъминлаш ва шу орқали макроиқтисодий барқарорликка эришишга қаратилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 97
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 102
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 94
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 159
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар