«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:50
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Афғонистонга 1000 дона кислород баллонларидан иборат гуманитар ёрдам жўнатди

12 июн, 17:20 1 855 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Афғонистонга 1000 дона кислород баллонларидан иборат гуманитар ёрдам жўнатди
Фото: ТИВ матбуот хизмати
11 июнь куни Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрида афғон томонига 1000 дона кислород баллонларидан иборат гуманитар юкни топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу инсонпарварлик ёрдами пандемиянинг учинчи тўлқинига дуч келган Афғонистон ҳукуматининг мурожаатига биноан амалга оширилган.

Шу муносабат билан, ташкил этилган маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев озиқ-овқат ва дори-дармонлар мамлакатга пандемияга қарамай, узлуксиз равишда ўзбек-афғон чегараси орқали етказиб берилаётганлигини айтган. Таъкидланишича, Ўзбекистон қўшни давлатга ҳар томонлама кўмак беришда давом этишга тайёр.

Фото: ТИВ матбуот хизмати
Балх вилояти губернатори Фарҳод Азимий Ўзбекистон томонидан кўрсатилаётган ёрдам Афғонистон халқига чинакам биродарлик муносабатининг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил январь ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсий кўмаги остида афғонистонлик шифокорларнинг Ўзбекистондаги клиникаларда пандемияга қарши курашиш бўйича мамлакатимиз тажрибаси билан танишишлари учун ўқув машғулотлари ташкил этилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 1
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 2
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 57
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 266
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Бўлимлар