«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:30
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда

07 июн, 15:15 3 894 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда
“Ўзгидромет” хабарига кўра, қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат кечга томон Тошкент вилоятида, шунингдек тоғолди ва тоғли ҳудудларда конвектив булутлилик ривожланишида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Аксарият вилоятларда кундуз куни ҳаво 40-43 даража иссиққача, жанубда баъзи жойларда 44-46 даражагача кўтарилади. Кавказ ҳудудларидан кириб келаётган кучсиз антициклон таъсирида республика шимолида ҳаво ҳарорати пасаяди ва 33-38 даража иссиқни ташкил этади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача, баъзи жойларда чангли бўрон билан кучайиши сақланиб туради.

Эртага Кавказ ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво республиканинг катта қисмини қамраб олади, бунинг ҳисобига ҳаво ҳарорати пасаяди. Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятида, тоғолди ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечалари 24-27 даража иссиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат пасаяди ва 34-38 даража иссиқни, республиканинг энг жанубида 41-43 даража иссиқни ташкил этади.

Бундай ҳарорат фони ҳафта охиригача давом этади, аммо ҳарорат меъёрдан ҳали ҳам юқори бўлади ва кечалари 20-25 даража иссиқни, кундуз кунлари 34-39 даража иссиқни, республиканинг энг жанубида 41-43 даража иссиқни ташкил этади. Ушбу даврда ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда конвектив булутлилик ривожланишида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 8-9 июнь кунларида шамолли об-ҳаво сақланиб туради, республика бўйича шамол 17-22 м/с гача, баъзи жойларда чангли бўрон билан кучайиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар