«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 22:38
ЎЗO‘Z

Зеленский Украинада олигархлар рўйхатини тузишни таклиф қилди. Унга собиқ президент Порошенко киритилиши кутилмоқда

06 июн, 17:37 2 192 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зеленский Украинада олигархлар рўйхатини тузишни таклиф қилди. Унга собиқ президент Порошенко киритилиши кутилмоқда
Фото: Getty Images
Тегишли қонун қабул қилинганидан кейин Украина собиқ президенти Пётр Порошенко зудлик билан олигархлар рўйхатига киритилади. Бу ҳақда мамлакат адлия вазири Денис Малюська «Сўз эркинлиги» кўрсатувида маълум қилди, деб ёзади Meduza.

Олигархлар рўйхатини тузиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Украина президенти Владимир Зеленский томонидан 2 июнь куни парламентга киритилган эди. У ерга сиёсат билан шуғулланадиган ва ОАВга таъсири бўлган йирик мол-мулк соҳиблари (яшаш учун зарур бўлган минимум маблағнинг миллион баробаридан ортиқ — ҳозирда бу сумма 2,27 миллиард гривна ёки 83 миллион долларга тенг) киритилади.

Малюськанинг айтишича, Порошенко «Европа бирдамлиги» партияси раиси ва Рада депутати бўлгани учун «автоматик тарзда рўйхатга тушади». Шунингдек, адлия вазири бизнесмен Игорь Коломойский ҳам «рўйхатга аниқ киритилиши»ни маълум қилди.

Зеленскийнинг қонун лойиҳаси олигархларга сиёсий партияларни молиялаштириш ва уларнинг йирик давлат мулкини хусусийлаштиришда қатнашишини тақиқлашни, мансабдорларга эса улар билан мулоқотлари ҳақида ҳисобот бериш мажбуриятини юклашни кўзда тутади.

Зеленский олигархлар ҳақидаги қонун лойиҳасининг киритилишини мамлакатдаги «олигархлик тизимини йўқ қилиш» зарурияти билан изоҳлади. Ҳужжат вақтинчалик бўлиши, унинг амал қилиши ўн йил билан чекланиши тахмин қилинмоқда. Кейинчалик унинг асосида трастларга қарши меъёрлар, лоббизм ҳақидаги қонун ва йирик бизнесни тартибга солувчи бошқа ҳуқуқий актларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 55
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 143
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 181
  • Сўнгги янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 25
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 56
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 34
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 55
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 55
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 44
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 53
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 141
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 74
  • Бўлимлар