«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:17
ЎЗO‘Z

Андижонда 5 ойлик келинчак 5 нафар эркак томонидан зўрлангани айтилмоқда

16 мая, 20:23 4 412 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андижонда 5 ойлик келинчак 5 нафар эркак томонидан зўрлангани айтилмоқда
Фото: Видеодан кадр
Андижон вилоятида 5 ойлик келинчак беш киши томонидан зўрлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Унда келин дала шийпонида идишларни ювиш учун чиққанда, уни кўрган 5 нафар спиртли ичимлик таъсирида бўлган эркаклар мажбурлаб шийпонга олиб кириб, қўл-оёғини боғлаб, зўрлагани айтилган. Келиннинг яқинлари уни зўрлаган эркакларга қонуний чора кўришни сўраган.

Тарқалган хабарлар юзасидан Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, 13 май куни фуқаро О.О. 102 қисқа рақамига мурожаат қилиб, шу куни соат 14:00 ларда Андижон тумани, «Қорақaлпоқ» МФЙда жойлашган дала шийпонида фуқаролар С.А. ва О.М. унга нисбатан зўрлик ишлатиб жинсий алоқада бўлганини маълум қилган.

Фото: Видеодан кадр
Ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жойга Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими раҳбарлигидаги тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига чиқиб, ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилган ва видеотасвирга олинган.

Терговга қадар текшириш ҳаракатларини тўлалигини таъминлаш мақсадида О.О.га тегишли бўлган қизил қора рангли аёллар кўйлаги ва бошқа кийимлари далилий ашё тариқасида холислар иштирокида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси, судга оид биологик экспертиза ва судга оид физика-техникавий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тарқалган хабарларга Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон 24» телеканали бўлим катта муҳаррири, Telegram’даги «Микрофон кўтарган аёл» канали блогери Азиза Қурбонова муносабат билдирди.
«Биз эгалламаган фақат битта рейтинг қолди: зўрлаш бўйича юқори рейтинг. РАПЕ (иккинчи томоннинг розилигисиз жинсий зўрлик) бўйича жаҳон рейтингларида ҳозирча номимиз йўқлигига сабаб, шунчаки қурбонлар жим эди. Қурбонлар жим — рақамлар йўқ — рақамлар йўқ — рейтинглар ҳам йўқ. Энди ўзбек аёллар жамияти оз-моз (жуда оз) тилга кира бошлади. Аёллар гапира бошлади. Қурбонлар гапиряпти — рақамлар бор — жазолар йўқ — тез орада рейтинглар ҳам уйғониб қолади! Раҳмат сизга, азиз ва севикли эркаклар жамияти!», — деб ёзган у Telegram’даги саҳифасида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 257
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 383
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 95
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 230
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 170
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 206
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 153
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 41
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 192
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 211
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 131
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 190
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 198
  • Бўлимлар