«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:54
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳақида гапирди

16 мая, 19:09 23 764 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳақида гапирди
Президент Шавкат Мирзиёев 12 май куни макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи ярим йилликдаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатнинг ташқи қарзи масаласига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар бермоқда.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, хорижий молия институтлари ва халқаро банклардан олинган кредитлар иқтисодиёт ва одамлар ҳаётини ривожлантиришга қаратилган.

«Ҳамма ташқи қарзимиз ўсиб бораётганини айтмоқда. Агар биз чет элдан кредит олмаганимизда, иқтисодиётимизни шу даражага кўтара олармидик? Биз ички ва ташқи пулларни ижтимоий-иқтисодий ҳаётни ўзгартириш учун сарфлаяпмиз... Агар ҳокимлар бугунги кунда дунёқарашини ўзгартирмаса, ишдан кетади. Улар ҳатто пул қаердан ва ниманинг ҳисобига келаётганини ҳам билмайди», — деган у.

Шавкат Мирзиёев охирги уч йил ичида ҳудудий дастурлар доирасида 16 триллион сўмлик кредит ҳисобига амалга оширилган 4,2 мингта лойиҳанинг 50 фоиз пул тушумлари банкдан ташқари айланаётганини айтди. Жорий йилги 11,5 триллион сўмлик 2600 та лойиҳа пул тушумларининг 80 фоизи эса банкдан ташқарида муомалада.

Президентнинг фикрича, ушбу лойиҳалар фақатгина кредит олиш мақсадида, «кўзбўямачилик» учун амалга ошириляпти. Давлат раҳбари ушбу корхоналарни «соядан» чиқариш ва кредитларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назорат ўрнатишни топширди.
«Агар эскича фикрлашда давом этсак, эртага кеч бўлади...  Биз шунча маблағни нимага ажратяпмиз? Одамлар, иқтисодиёт пул кўриши, ривожланиши учун. Бу нарсаларни тўғри тушунмайдиган ва ҳеч қандай чоралар кўрмайдиган раҳбарлар ишдан олинади... Нега мен фонд бозори ривожланиши ҳақида гапиряпман? Мақсад — бозорни, соғлом рақобат ва тенг ҳуқуқли иқтисодиётни ривожлантириш», — деган Президент.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 33,8 миллиард долларни (ЯИМнинг 59 фоизни) ташкил этади. Бу ўтган йилга нисбатан 37,4 фоиз ёки 9,2 миллиард долларга кўпдир.

Ташқи қарзда давлат қарзи улуши 21,3 миллиард долларни ташкил қилган (ЯИМнинг 41 фоиз атрофида — макроиқтисодий барқарорлик учун 60 фоиз атрофида бўлиши хавфсиз ҳисобланади). Аксарияти давлат улушига эга бўлган хусусий секторнинг (банк, нефть-газ, энергетика, тўқимачилик ва бошқалар) қарздорлиги эса 12,5 миллиард долларга тенг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 73
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 57
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 67
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 0
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 55
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 265
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 144
  • Бўлимлар