«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:00
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Учтепа туманидаги «Тепақўрғон» маҳалласи ҳаёти билан танишди

15 мая, 10:00 1 779 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Учтепа туманидаги «Тепақўрғон» маҳалласи ҳаёти билан танишди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги «Тепақўрғон» маҳалласи ҳаёти билан танишди.

Давлат раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида барча чора-тадбирлар маҳаллалар кесимида амалга оширилишини таъкидлаган эди. Мутасаддиларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш, «ўсиш нуқталари»ни аниқлаб, уларни ривожлантириш вазифаси қўйилган.

«Тепақўрғон» маҳалласи ҳам шу тарзда обод қилинган. Бу ерда 30 та кўп қаватли уй бор, 6 минг 150 аҳоли яшайди. Иккита 100 ўринли мактабгача таълим муассасаси, битта ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолият юритмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Маҳалладаги йўлаклар, дарахтзорлар обод қилинган. Болалар ўйингоҳлари ташкил этилиб, спорт қурилмалари ўрнатилган.
40 та кичик бизнес субъектида маҳаллий ёшлар ва аёллар ишламоқда. Яқинда бу ерда яна бир ишлаб чиқариш корхонаси — Euroasia принт босмахонаси қуриб битказилди. Унда 60 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Шавкат Мирзиёев ушбу корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шу ерда Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш режалари тақдимоти ўтказилди.
Маҳалла аҳли билан суҳбатда нуронийлар Рамазон ойи рўзасини шукроналик билан тутганини, Ўзбекистонга тинчлик-фаровонлик сўраб, дуолар қилганини айтди.

Фото: Президент матбуот хизмати
«Мана шу шукроналикни, инсоф сари барака эканини халқимизга, ёшларимизга етказиш керак. Ўз маҳаллангизда кўриб турибсизлар. Мана, интилса, қилса бўлар экан-ку. Бундай ўзгаришларнинг энг катта замини — юртимиздаги тинчлик-осойишталик.
Бунинг қадрига етиб, ҳар бир маҳаллани мана шундай чиройли, тартибли қилишимиз зарур. Баландпарвоз гапсиз, меҳнатимиз билан халқимизни рози қилишимиз керак
», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари хорижий тилларни ўргатиш маркази фаолияти билан ҳам танишди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар