«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:32
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонларни овлаш қанча туради?

14 мая, 22:55 2 697 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонларни овлаш қанча туради?
Ўзбекистонда ов қилаётган Россия фуқароси Евгений Широков.
Фото: Овчининг YouTube саҳифасидаги видеодан кадр

Тошкент вилоятида россиялик овчи Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган Тяншан қўнғир айиғини Экология қўмитаси раҳбари рухсати билан отиб ўлдиргани маҳаллий жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлган эди. Адлия вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистон ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилишини эслатиб ўтди.

Ўзбекистон табиатида учрайдиган ёввойи ҳайвонларни овлаш қоидаси тартибга солинувчи 2020 йил 8 июлда қабул қилинган «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонунни таҳлил қилган UzNews’нинг ёзишича, мазкур ҳужжат билан ёввойи ҳайвонларни тутишга доир ҳар йилги квота ёввойи ҳайвонларнинг кўп миқдорда тутиладиган турларига, шунингдек, камёб ва оз сонли турларига нисбатан белгиланиши кўрсатилган.

Мазкур квота келгуси йил учун Экоқўмитага жисмоний ва юридик шахслар томонидан ёввойи ҳайвонларни тутишга доир талабномалар киритганлиги асосида белгиланади. Қўмита эса квота лойиҳасини Фанлар академиясига ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота лойиҳаси бўйича хулосани олиш учун жўнатади.

Шундан сўнг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 10 декабрга қадар (қўшимча квота учун 10 майга қадар) бўлган муддатда Фанлар академиясининг хулосаси асосида ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квоталарни тасдиқлайди ва тегишли тартибда қўмитанинг маҳаллий бошқармаларига юборади. Қўмитанинг ҳудудий органлари эса ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга доир рухсатномаларни беради.

«Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонунда, шунингдек, Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган сутемизувчилар турлари бўйича алоҳида тўлов миқдорлари белгиланган.
Жумладан, Тяншан қўнғир айиғини илмий, тиббий ва назорат мақсадида тутиш учун  ўзбекистонликларга БҲМнинг 80 баравари (14 май ҳолатига кўра, 19,6 миллион сўм), спорт, ҳаваскорлик ва ўлжа олиш мақсадида тутиш учун эса БҲМнинг 100 баравари (24,5 миллион сўм) тўлов белгиланган. Хорижлик фуқароларга эса ушбу ҳайвонни ов қилишнинг барча турлари бўйича тутишга 3 минг доллар миқдорида тўлов белгиланган.

Шундай қилиб, Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган 2 та Тяншан қўнғир айиғини отиш учун Россия фуқароси Евгений Широковга 2021 йил 3 март куни №400030-сон рухсатнома берилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 51
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 109
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар