«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:15
ЎЗO‘Z

«Ният қилиб сўраётганда ўзингизга чегара қўйманг» — Муҳаммад Али Эшонқулов

14 мая, 16:35 5 903 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ният қилиб сўраётганда ўзингизга чегара қўйманг» — Муҳаммад Али Эшонқулов
Бизнесни бошлаётиб, дастлабки ойларда қийинчилик бўлишига ишонган одам ҳақиқатан қийинчиликка учрайди. Ниятни тўғри қилиш керак, дейди бизнес-мураббий.Бизнес-мураббий Муҳаммад Али Эшонқулов MFaktor лойиҳасидаги суҳбатда ният, ризқ ва тадбиркорлик ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Одам ўз ниятига яраша олади. Худодан ризқимни ҳалолидан бергин ва осон қилиб бергин, деб сўраш керак экан. Одам ўзидан норози бўлиши керак, лекин кўпчилик тескариси: ўзини мукаммал одам деб ҳисоблаб, худо берган тақсимотга норози бўлиб юраверади. Бу – ношукрлик. Ношукрлик доим ҳасратни келтириб чиқаради.

Ким ўзида бор нарсаларга шукр қилса, Аллоҳ таоло уни унда йўқ нарсалар билан ризқлантиради-да. Бир инсон қийналиб, кун иссиқлигидан терлаб тепага юк тортиб чиқаётган экан. Тўхтаб, худога нолибди: «Эй худо, мен шу бир бурда нонни топаман деб жонимни шунча қийнашим шартми? Ризқимни кафиллигини олган бўлсанг, мен ётсам-у ризқим ўзи келаверса бўлмасмиди?»

Сал нарироқда икки одам урушаётган экан. У уларни ажратаман деб келса, шу пайт миршаблар келиб, учаласи жамоатчилик тинчини бузяпти деб олиб бориб қамаб қўйибди. Зиндонда, совуқда ётса, эшик тақиллабди. Қараса, нон билан сув олиб келишган экан. Кейин тавба қилган экан: «Эй худо, бу ерда ризқимни еб ётгандан кўра, озодликда тинчина меҳнат қилганим яхши эди».

Энг муҳими, ниятни тўғри қилиш. Режалаштиришда хато қилиш – хато қилишни режалаштириш дейишади. Шунинг учун инсонлар ҳаётини режа қилаётганда, ният қилиб сўраётганда ўзига ўзи чегара қўймаслиги керак.

Бир баҳодир чўл-у даштда сувсизликдан қийналиб, адашиб қолибди. Юриб-юриб, ҳолдан тояй деган пайти ҳовузни кўриб қолибди. Тип-тиниқ, зўр ҳовуз экан. Кучини бир жойга йиғиб, у ерга етиб бориб, энди ҳовуздаги сувдан ичаман деса, ёнида уч бошли аждар ухлаб ётибди экан. Қиличини чиқариб, олишиб кетибди. Анча пайт жанг қилиб, битта калласини олибди. Яна анча вақт курашиб, иккинчи калласини олибди. Кейин иккаласи ҳам чарчаб, бир-бирига суяниб қолибди. Шунда аждар сўрабди: «Ўзи нимага келгандингми?» Баҳодир айтибди: «Сув ичмоқчи эдим». Аждар айтган экан: «Ичаверсанг бўлмасмиди, мен сенга бирор нарса дедимми?»

Яъни ўзимиз йўқ жойдан уч бошли аждарлар яратиб олмаслигимиз керак. Муаммога ўзингизни бориб урмасангиз, тегмасангиз, муаммо сизга тегмайди. Онг остида бор нарса: одам касалликни ўзи чақиради.

Шунинг учун энг аввало ниятимизни поклаб, тўғрилаб олишимиз керак. Масалан, «Шу бизнесни бошлаяпман, бошида катта қийинчилик бўлади, 3-6 ойлаб катта минусга кирамиз, лекин бардам бўлишимиз керак, 6 ойдан кейин зўр бўлиб кетади» деса, у 6 ой аниқ фойдага кирмайди.

Ниятни тўғри қилиб: «Худо барака бериб қолса ажаб эмас, биринчи кунданоқ савдо зўр бўлиб кетса, бозорда «бум» бўлсак, ошиғимиз олчи бўлиб, пулни эплолмай қолсак» деса, у ўша йўлни танлайди.
Ҳенри Форд айтган, бир ишни қила оламан деб ўйласангиз ҳам, қила олмайман деб ўйласангиз ҳам, ҳақсиз
», – таъкидлади у.

Муҳаммад Али Эшонқулов инсон муваффақият қозонишида ота-онасининг ўрни катта экани ҳақида ҳам сўз юритди.
«Ҳаётда ҳеч ким сизга ишонмаган тақдирда ҳам, олдингизда ота-онангиз ишонч билдириб турса, олдингиздан чиққан машаққатлар ҳеч нарса эмас. Агар ўз оилангиз ишонмай турган бўлса, энг майда нарсага ҳам қоқилиб йиқилиб қолаверасиз экан.

Ота-она берадиган энг кучли мотивация – қалбан розилик ва дуо.

Мен Дипломатия университетига топширган пайтимда, мендан кучли болалар бор эди, гап-сўзларидан билганман, бироқ шу йигитларни курсдошларим сафида кўрмадим. Биз улардан ақллироқ ёки кучлироқ бўлганимиз учун эмас, ота-онамизнинг дуолари сабаб ўқишга кирдик, деб ўйлайман.

Энг кучли мотивация – ота-она дуоси. Сиз фарзандингизни самимий дуо қиларкансиз, у ҳаракат қилса-қилмаса, бири икки бўлиб кетаверади.

Ҳозир ота-оналар фарзанд тарбияси билан шуғулланишга вақти бўлмаяпти, бундай шароитда энг зўр нарса – болани китоб билан ошно қилиш керак. Масалан, 50-100 та китоб рўйхатини қилиб, болага бир йилда шуларни ўқиб чиқса, бир яхши мукофот ваъда қилиш керак.

Айниқса ўғил фарзандга пулни кўп бериб, меҳрни кам берсангиз, уни эплаб бўлмай қолади. Тескари эффект беради. Меҳрни кўп бериб, пулни камроқ берсангиз, ўзи қийналиб секин-секин эришса, худо хоҳласа ҳаммаси зўр бўлади. Демак, болаларни меҳр бериб, ўқитиш керак», – дейди бизнес-мураббий.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар