«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:10
ЎЗO‘Z

Йил охиригача япон вакцинаси ҳам фойдаланишга татбиқ этилиши мумкин

14 мая, 16:06 1 919 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йил охиригача япон вакцинаси ҳам фойдаланишга татбиқ этилиши мумкин
Фото: KYODO
Япониянинг COVID-19га қарши илк вакцинаси жорий йил охиригача умумий фойдаланишга тайёр бўлиши мумкин. Бу ҳақда Kiodo агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, биринчи вакцина мамлакатнинг етакчи фармацевтика компанияларидан бири Shionogi томонидан ишлаб чиқарилган, ўтганйилнинг декабридан бери клиник синовлар давом этиб келаётган эди.

Япония ҳукумати ўтган йили жами 310 миллион доза учун AstraZeneca, Moderna ва Pfizer ва BioNTech компаниялари билан шартномалар имзолаганди. Ҳозирда Япония аҳолиси фақат Pfizer вакцинаси билан эмланмоқда.

Япониянинг KM Biologics компанияси корпоратив бошқарув департаменти ходими Акмал Ражабов Kun.uz’га берган интервьюсида тиббиёт ва фармацевтикада илғор бўлган япон компаниялари узоқ муддатли хавфсизликни жуда муҳим деб ҳисоблаганлари учун вакцина самарадорлигини пасайтирмаган ҳолда бошқа вакциналарда обдон синовдан ўтган технология асосида ишлашаётганини айтган эди. Маълум бўлишича, бунинг учун камида 3 йил вақт сарфланиши мумкин.

Маълумот учун, Pfizer/BioNTech’нинг BNT162b2 вакцинаси учинчи босқич синовларидан кейин 95 фоиз самарадорлик кўрсатган, Россиянинг «Спутник V» вакцинаси самарадорлиги 92 фоиз, Американинг Moderna компанияси вакцинаси самарадорлиги 94,1 фоиз, AstraZeneca компанияси вакцинаси самарадорлиги 70 фоиз самарали эканлиги маълум қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар