«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:26
ЎЗO‘Z

АҚШда COVID-19’га қарши эмланган фуқаролар ниқоб тақмаслиги ва масофа сақламаслиги мумкин бўлди

14 мая, 14:04 1 638 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШда COVID-19’га қарши эмланган фуқаролар ниқоб тақмаслиги ва масофа сақламаслиги мумкин бўлди
Фото: novyny.org
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) мамлакатнинг коронавирусга қарши тўлиқ эмланган аҳолисига ниқоб тақмаслик, кўчада ва бино ичида ижтимоий масофа сақламаслик учун рухсат берди. Янги тавсиялар CDC директори Рошель Валенски томонидан тақдим этилди, деб ёзади Meduza.

«Тўлиқ эмланган ҳар қандай киши бино ичида ва очиқ ҳавода ниқобсиз ва масофа сақламасдан юриши мумкин. Агар  тўлиқ эмланган бўлсангиз, пандемия сабабли тўхтатиб қўйган ишларингизни давом эттиришингиз мумкин. Барчамиз одатий ҳаётга қайтиш имконини берадиган ушбу дақиқани орзиқиб кутдик», — деди CDC раҳбари.

Шу билан бирга, тўлиқ эмланган америкаликлар, федерал ёки штат қонунлари, шунингдек маҳаллий бизнес қоидалари талаб қилган тақдирда, ниқоб тақиш ва масофани сақлашда давом этиши керак. Шунингдек, улар жамоат транспортида, аэропортларда ва темир йўл станцияларида ниқобда бўлиши лозим.

CDC стандартларига кўра, фуқаро вакцинанинг охирги дозасини қабул қилганидан кейин икки ҳафта ўтгач тўлиқ эмланган ҳисобланади.

Ҳозирги кунда АҚШда учта вакцина тасдиқланган: икки дозаси талаб қилинадиган Pfizer ва Moderna ҳамда битта дозаси етарли бўлган Johnson & Johnson.

CDC маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар АҚШда 154 миллион киши (аҳолининг 46 фоизи) камида битта доза қабул қилган. 117,6 миллион киши (аҳолининг 35 фоизи) тўлиқ эмланган ҳисобланади.

Оқ уй ҳисоб-китобларига кўра, 4 июль — АҚШ Мустақиллиги кунига қадар мамлакатда тўлиқ эмланганлар сони 160 миллионга етади.

Март ойи бошида АҚШнинг Техас ва Миссисипи штатлари ниқоб тақиш мажбуриятини бекор қилиб, тадбиркорлар учун чекловларни олиб ташлаган эди. Оқ уй эса мазкур қарорнинг хато эканини айтган.

Апрель ойида Исроилда коронавирус билан касалланиш даражасининг пасайиши муносабати билан аҳолига кўчада ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинди. Шунингдек, Исроил коронавирусга қарши эмланганлар учун 23 май куни ўз чегараларини очишини маълум қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
    1. Alberta Hurst 10 июня 2021 08:18
      How can I get to you ?
    Бўлимлар