«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 10:56
ЎЗO‘Z

Марғилонда 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

14 мая, 08:30 1 962 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марғилонда 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди
Фото: ИИВ
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни «Қорадори-2021» тадбири биринчи босқичи давомида Марғилон шаҳар ДХХ ходимлари, Қўштепа тумани ИИБ ТҚКГ, Жиноят қидирув бўлими ҳамда ХПБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўштепа тумани «Йўлдошобод» маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро У.М. исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда яшаш хонадони томорқасидаги пиёз кўчатлари орасида жами 50 туп кўкнори ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу ўсимлик барглари ва бошоғидан текшириб кўриш учун намуналар олиниб, қолган қисми йўқ қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро У.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Олинган тезкор маълумотга асосан, Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ва ХПБ ходимлари томонидан 2021 йилнинг 7 май куни Марғилон шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Марғилон шаҳар «Аҳмад Яссавий» маҳалласида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро К.I.нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда яшаш уйи саҳнасида бўлган узумлар тагида 30 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлиги парваришлаб келинаётгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шу куни Риштон тумани «Қайрағоч» маҳалласида яшовчи, 1956 йилда туғилган фуқаро Б.У.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилганда томорқасидаги иссиқхонада жами 77 туп кўкнори гиёҳванд ўсимлиги парваришлаб етиштираётгани ҳамда ушбу хонадоннинг ер тўласи кўздан кечирилганда 1 дона целлофан пакетда қуруқ ҳолдаги кўкнори ўсимлигининг баргларига ўхшаш гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланган.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Б.У.нинг уйидан олинган кўкнори хашаги 37,55 граммга тенглиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисми «а» банди (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 36
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 74
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 371
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 2
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 43
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 43
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 158
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 143
  • Бўлимлар