«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:03
ЎЗO‘Z

Нега Ўзбекистонда сўм учун алоҳида, валюта учун алоҳида карта очилади?

13 мая, 12:50 2 865 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нега Ўзбекистонда сўм учун алоҳида, валюта учун алоҳида карта очилади?
Марказий банк Тўлов тизимлари департаменти директори ўринбосари Шуҳрат Файзуллаев «Depozit.uz» нашрига берган интервьюсида нима сабабдан Ўзбекистонда сўм ва валюта учун алоҳида-алоҳида карта очилиши тўғрисидаги саволга жавоб берди.

- "Россия ёки Қозоғистон каби мамлакатлар тажрибасини оладиган бўлсак, кўп йиллардан бери аҳолига иш ҳақи тўловларини амалга ошириш ва кундалик тўловлар учун ҳам Visa ва MasterCard карталари тақдим қилиниб келмоқда. Бу карталарнинг халқаро мақоми улардан нафақат ўз ватанида, балки исталган мамлакатда ўша мамлакат валютасида тўловларни амалга ошириш имконини беради, қўшимча карта очишга эҳтиёж қолмайди.

Тўловлар мижоз борган мамлакат валютасида – евродами, рублдами, юандами, турк лирасидами, фарқи йўқ, бирдек амалга оширилади. Тўлов суммаси эса халқаро тўлов тизимлари ва картани муомалага чиқарган тижорат банки томонидан конвертация қилиниб, мижознинг ҳисобварағидан ечиб олинаверади.

Ўзбекистон шароитида эса маҳаллий тўловлар учун Uzcard ёки Humo карталари, чет элга борадиган ҳамюртларимиз учун алоҳида, АҚШ долларида ифодаланган Visa, MasterCard, МИР ёки UPI карталари таклиф қилинди.

Чунки мамлакатимизда валюта айирбошлаш масаласи кўп йиллар давомида чекланган ҳолатда бўлди, шу сабабли карталар орқали чет элда, хорижий валютада амалга ошириладиган тўловларни сўмда ифодаланган ҳисобварақлардан ечиб олиш имконияти мавжуд бўлмади. Хорижий валютадаги ҳар қандай тўловлар учун алоҳида ҳисобварақ ва алоҳида карта очилиши тақозо этарди.

Айтиб ўтиш керак, «Ўзсаноатқурилишбанк» 2000 йиллар бошида фақат Ўзбекистон ҳудудида ишлатиш мумкин бўлган 700 мингга яқин Visa картасини муомалага чиқарди, лекин бу карталардан чет элда фойдаланиш имконияти яратилмагани, шу билан бирга мавжуд Uzcard тармоғида ҳам қабул қилинмагани сабабли улар аҳоли учун жозибадор бўлмади ва бу йўналиш ўз ривожини топмади.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда валюта айирбошлаш сиёсати ўзгарди. Энди Россия ёки Қозоғистондаги каби маҳаллий валютада ифодаланган Visa ёки MasterCard халқаро карталарини муомалага чиқариб, республикамизда ҳам, чет элда ҳам бирдек ишлатиш, чет элда амалга оширилган тўловларни конвертация қилиб, мижознинг сўмдаги ҳисобварағидан бевосита ечиб олиш имконияти яратилди. Бунга жавобан тўлов ташкилотлари кобейджинг карталарини таклиф қила бошлади", - деди Марказий банк Тўлов тизимлари департаменти директори ўринбосари Шуҳрат Файзуллаев.

Марказий банк вакилининг сўзларига кўра, кобейджинг карталари дейилганда, икки ёки ундан ортиқ тўлов тизимида бирдек амал қиладиган карталар тушунилади. Мисол учун, бугунги кунда Uzcard-МИР ёки Humo-Visa каби кобейджинг карталари мавжуд бўлиб, карта юзида иккала тўлов тизимининг логотипи кўрсатилган ва бу карталар Ўзбекистон ҳудудида анъанавий Uzcard ёки Humo тўлов тизими доирасида чет элда эса халқаро МИР ёки Visa тўлов тизимлари доирасида амал қилади.

Картага битта, сўмда ифодаланган ҳисобварақ бириктирилади. Ўзбекистон ҳудудида мазкур карталар билан ҳисоб-китоблар миллий валютада ва маҳаллий тўлов тизимларида мавжуд тартиб-қоидалар асосида амалга оширилади. Мижоз бу карта билан чет элга чиққанда эса, айнан шу карталар энди халқаро тўлов тизимларининг қоидаларига кўра ишлай бошлайди – тўлов мижоз борган мамлакатнинг маҳаллий валютасида амалга оширилади, бу тўлов суммаси автоматик равишда конвертация қилиниб, мижознинг сўмдаги ҳисобварағидан ечиб олинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 159
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар