«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:56
ЎЗO‘Z

Мия қаришини секинлаштиришнинг етти усули маълум қилинди

11 мая, 21:53 3 697 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мия қаришини секинлаштиришнинг етти усули маълум қилинди
Швециянинг Svenska Dagbladet газетаси илмий тавсиялар асосида мия қаришини секинлаштиришнинг етти усулини маълум қилди.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, мия қаришига нафақат ирсият, балки турмуш тарзи ҳам таъсир кўрсатади. Олимлар биринчи навбатда кўпроқ ҳаракат қилишга чақиришмоқда. Қайд этилишича, жисмоний фаоллик мия учун фойдали.

Мия умрини узайтириш учун соғлом уйқу ҳам лозим. Тавсия этилишича, суткасига етти соатдан кам ухламаслик керак. Тадқиқотлар натижаларига кўра, кам ухлаш 50–60 ёшлиларда мия қариши хавфини оширади.

Шунингдек, яхши овқатланиш ҳам муҳим ўрин тутади. Каролина институти профессори Май-Лис Ҳеленниус сабзавот, мевалар, кўкат, дуккаклилар, ёнғоқ, цитрус, зайтун мойи ва балиқни кўп истеъмол қилишни тавсия этади. Бундан ташқари, мутахассислар ортиқча вазндан қутулишни маслаҳат беришган.

Шунингдек, ичак микрофлораси тўғрисида ҳам қайғуриш даркор. Нашрнинг ёзишича, мия ва қорин бўшлиғи орасида доимий алоқа мавжуд. Аниқлик киритилишича, руҳий соғлом бўлиш учун зарур бўлган серотонин гормонининг 90 фоизи ичакда ва ўн фоизи мияда ишлаб чиқарилади.

Шу билан бирга, оила аъзолари билан яхши муносабатда бўлиш муҳим ҳисобланади, чунки мия соғломлигига оиладаги яхши муҳит ижобий таъсир кўрсатади.

Олимлар, шунингдек, бутун умр давомида янги нарсаларни ўрганишга интилиш кераклигини таъкидлашган, чунки бу мияда янги ҳужайралар пайдо бўлишига олиб келади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар