«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:42
ЎЗO‘Z

Хоманаий Исроилни «террорчилар базаси» деб атади

08 мая, 20:20 3 779 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хоманаий Исроилни «террорчилар базаси» деб атади
Фото: NBC News
Исроил давлат деб эмас, балки террорчилар базаси сифатида қаралиши керак, деб таъкидлади Эроннинг олий диний раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

«Исроил давлат эмас, балки Фаластин халқига ва бошқа мусулмонларга қарши ҳаракат қилаётган террорчилар базаси», — деди Хоманаий ўзининг телемурожаатида.

У 1970 йилларнинг охирида Эронда фаластинликлар билан ҳамкорликда ташкил этилган «Ал-Қудс» бирдамлик куни муносабати билан нутқ сўзлади.

Охирги вақтларда Эрон ва Исроил ўртасидаги қарама-қаршилик яна авж олди. Эрон Оятуллоҳ Хоманаийнинг асосий фалсафий таълимоти асосида Исроил билан тарғибот курашини олиб бормоқда. Шу билан бирга, Эрон Яқин Шарқда, хусусан, Сурияда ўз фаолиятини кучайтирди ҳамда ядро дастури устида жадал ишлай бошлади. Бунга жавобан Исроил ҳам Эронга қарши сиёсатини фаоллаштирмоқда.

11 апрель куни шаҳид Аҳмади Рошан номидаги электр тақсимлаш мажмуасида нохуш ҳодиса содир бўлди. Эрон Атом энергияси ташкилотининг раҳбари Али Акбар Солиҳий тизимдаги носозлик «ядровий терроризм»нинг намойиши эканини айтди, лекин аниқ кучларни саботаж қилишда айблашдан тийилди.

Jerusalem Post газетаси гап, катта эҳтимол билан, ортида Исроилнинг «Моссад» разведкаси турган киберҳужум ҳақида кетаётганини маълум қилди.

Ҳодисадан бир кун олдин Эрон ушбу ядро иншоотида уранни бойитиш жараёнини фаоллаштириш мумкин бўлган илғор центрифугаларни ишга тушириш тўғрисида эълон қилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар