«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 13:25
ЎЗO‘Z

«Пахтакор» футбол клуби 2020 йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари топ-10 лигидан жой олди

06 мая, 14:04 2 486 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Пахтакор» футбол клуби 2020 йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари топ-10 лигидан жой олди
Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги
Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистонда 2020 йилни энг кўп зарар билан якунлаган давлат корхоналари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби рўйхатнинг 9-поғонасидан ўрин эгаллади. Клуб 2020 йилни 82,7 миллиард сўм зарар билан ёпган.

«Пахтакор» 2020 йилда Ўзбекистон Суперлигаси, мамлакат Кубоги ва Лига Кубогида ғалаба қозонди. Жамоа Осиё Чемпионлар Лигасида 1/8 финалга қадар етиб борди. 2020 йилги мавсум якунланганидан кейин жамоа бош мураббийи Шота Арвеладзе ва бир қатор таниқли футболчилар клубни тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор»нинг 80 фоиз улуши 2017 йилда SFI Management Group МЧЖга берилганди. Компания беш йил ичида клубга камида 200 миллиард сўм сармоя киритишни режалаштираётганини маълум қилганди.

2021 йилнинг февраль ойида «Ўзметкомбинат», Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» корхоналари SFI Management Group ишончли бошқарувидан чиқарилгани хабар қилинганди. Бироқ «Пахтакор» ҳозирда ҳам компаниянинг лойиҳалари қаторида турибди.

SFI Management Group кимга тегишли?
2018 йил августида компания Ўзбекистондаги лойиҳаларга Алишер Усмонов ҳомийлигида жалб қилингани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик тадбиркор SFI'нинг эгаси Фаттоҳ Шодиэв эканлигини рад этган, аммо унинг акаси ва дўстининг оиласига тегишли эканлигини билдирган.

Ҳозирда компания сайтида Ўзбекистондаги фақат иккита лойиҳа — «Пахтакор» ФК ва «Тошкент металлургия заводи» кўрсатилган. Аввалроқ рўйхатда Euroasia Insurance, «Ўртачирчиқпарранда» ва «Ўзкимёфарм» ҳам бўлган.

Маълумот учун, SFI Management Group МЧЖ хорижий корхонаси корхоналарни бозор муносабатларига мослаштириш, халқаро стандартларни жорий этиш, хорижий мутахассислар ва инвестицияларни жалб қилишда фаол иштирок этиш орқали Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 200
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 122
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 0
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • Бўлимлар