«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 15:38
ЎЗO‘Z

Тўлаган Исоқов "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги омадсизлиги, Хюистра ва ўзининг таклифи ҳақида

06 мая, 09:00 2 632 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тўлаган Исоқов "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги омадсизлиги, Хюистра ва ўзининг таклифи ҳақида
Ўзбекистон чемпиони, биринчи рақамли жамоаси ҳисобланган “Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигасидаги иштироки барчамизнинг хафсаламизни пир қилди. Клубнинг гуруҳда қолиб кетганини кўриш оғир ботди. Барибир ўтган йилги етакчиларнинг кетгани жиддий таъсирини кўрсатгани билиниб қолди. Уларнинг ўрни етарли даражада тўлдирилмагани ҳам сезилди.

Бош мураббий Питер Хюистра ҳам Чемпионлар лигасида олдига қўйилган вазифани уддалай олмади. Фақат биргина юпанч сифатида шуни айтиш мумкинки, “Пахтакор”да иқтидорли ёшлар пайдо бўляпти. Клубнинг Осиё Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсиз иштирокидан келиб чиққан ҳолда ЎФА фахрийлар кенгаши раиси, фаолиятини “Пахтакор”га бағишлаган Тўлаган Исоқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ёшларнинг ўйини менга ёқди”
- “Пахтакор” 1956 йилдан ташкил этилганини ҳисобга олсак, клуб ҳар 3-4 йилда бир қийинчиликка тушади. Ҳомийлар жамоани ташлаб кетди, деб эшитдим. Ҳозир футболда фақат пулни ўйлашяпти. Агар пул бўлмаса, футболчи ўйнагиси ҳам келмайди. “Пахтакор”ни етакчилар тарк этди, Машарипов, Ҳамдамов...Ҳамробековни эса ижарага беришди. Лекин қувонарли тарафи ҳам бор. Осиё Чемпионлар лигасида қўрқмасдан ёшларни ўйнатишди, тўғрими? Менга уларнинг кўрсатган ўйини ёқди. Бундан Ўзбекистон ва “Пахтакор”нинг келажаги бор экан, деб хулоса қилдим. Эшитишимга қараганда, клуб сафарга кетишдан олдин давлатдан кредит олган. Пул танқислиги ёшларга унчалик билинмаса ҳам катта ёшдаги футболчиларга таъсир қилади.

“Ҳамма клубда бир хил имконият яратилиши керак”
- Олдин ҳам айтгандим, Ўзбекистонда футболни бошқача қилиш керак. Ҳамма жамоа бир хил имкониятда бўлиши керак. Ана шунда рақобат кучаяди. Футболчиларнинг жамоадан-жамоага сакраб юришлари камаяди. Клубларда ёшлар билан ишлаш тизими бўлиши керак. Мана, “Насаф”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”да иқтидорли ёшлар чиқяпти. Терма жамоаларга қайси клублардан ёшлар чақириляпти. Шунга қараб кимнинг қандай ишлаётганини билса бўлади. Айрим жамоаларда юқорига интилиш йўқ.

“Улар ишлайдиган пулга Арвеладзе ёки бошқасини олиб келиш шарт эмасди”
- Питер Хюистрани яқиндан билмайман. Шота Арвеладзени ҳам ҳатто яқиндан билмасдим. Улар ишлайдиган пулга Арвеладзе ёки бошқасини олиб келиш шарт эмасди. Ўзимизникилар ҳам бундай шароитга биринчи ўринни олиб беришарди. Ҳамма зўр ўйинчилар ва яхши пул билан қийин эканми, биринчи ўринни олиш?! Хюистра Арвеладзега ёрдамчи бўлиб ишлаган. Бу мураббий билан “Пахтакор”да нимани кутиш мумкин? Ҳозирча ҳеч нимани кута олмаймиз. “Пахтакор” энг зўр жамоамиз. Лекин Осиё Чемпионлар лигасида кўрдик. Футболни тушунамиз. Ўз фикримиз бор. “Шаржа” билан учрашувда 2-3 та футболчи ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. Кейинги ўйинга ёшларни туширишди, улар қўрқмасдан ўйнашди. Бу албатта, менинг фикрларим.

“Футбол бизнесга айланиб кетган”
- Эсимда, мени “Пахтакор” ўринбосарларига олишганида илк ойлигим 60 сўм эди. Фаррошнинг ойлиги эса 70 сўм эди. Бир йилда ўйинчилигимни исботлаганман. Ойлик маошимни 250 сўмгача ошишига ўз кучим билан эришганман. Ҳозир эса футболчилар ўз ўйинини кўрсатмасдан туриб клубдан катта пуллар сўрашяпти. Бу нотўғри. Фақат самолёт сўрашмаяпти холос. Бутун фаолиятимни “Пахтакор”га бағишлаганман. Ҳеч қайси клубга кетмаганман. Шунинг учун жамоадаги омадсизликни кўриш оғир ботади. Ахир “Пахтакор” Ўзбекистоннинг фахри. Ҳозир футбол бизнесга айланиб кетди. Барибир юқорида айтганимдек, ҳамма клубларнинг имкониятларини тенглаштириш лозим.

Фақат футболчилар ҳозир сўраётган пулига яраша муносиб ўйини билан жавоб беришмаяпти. Масалан, Черанни биринчи бўлиб “Насаф” олиб келган. Кейин “Пахтакор” яхши пул таклиф қилгани учун у ердан кетган. Жамоадаги ёшлар аввало ўйнашсин, ўзларини кўрсатишсин. Футболчилар ютгандан кейин талаб қилишсин. Мана, Шомуродовга ўхшаган ўйинчиларимиз кўпайса биз ҳам хурсанд бўламиз. Агар Элдорга ўхшаган футболчиларимиздан яна 3-4 та бўлса, жаҳон чемпионатига чиқсак бўлади.

Шуҳратбек Жўраев




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 130
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 62
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 167
  • Аббосбек Файзуллаев Вьетнамга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди 22 апр, 23:35 338
  • Қасамлардан қайтилдими? Хави яна бир йил "Барса"да қолиши мумкин 22 апр, 20:00 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 0
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 9
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • Бўлимлар