«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 16:38
ЎЗO‘Z

Қайси хавфли касалликлар кўзларда акс этади?

01 мая, 23:56 2 968 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қайси хавфли касалликлар кўзларда акс этади?
Фото: «Домашний очаг»
Айрим касалликлар кўздаги ўзгариш ва кўриш қобилиятининг ёмонлашиши билан намоён бўлиши мумкинлиги сабаб ҳам йилда бир марта офталмолог шифокорга бориш керак.

Саратон
Бош мия саратонини дастлабки босқичда аниқлаш учун кўзларни мунтазам равишда текшириб туриш ва ўзгаришларга бефарқ бўлмаслик керак. Кўз пардасига қон қуйилиши лейкемиядан, рангдор пардадаги ўзгаришлар эса нафақат тери, балки кўзга ҳам зарар етказиши мумкин бўлган меланомадан дарак бериши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам офталмолог шифокор кўригидан бир йилда камида бир марта ўтиш тавсия қилинади.

Қандли диабет
Кўзга бироз қон қуйилиши иккинчи турдаги қандли диабетнинг энг дастлабки босқичидаги симптомларидан бири саналади. Аксарият ҳолларда ушбу белги доимий равишда чанқаш, ҳолсизлик ва чарчашдан аввал кузатилади. Мазкур аломатларга вақтида эътибор қаратилса, турмуш тарзи ва рационни ўзгартириб, касаллик ривожланишининг олдини олса бўлади.

Гипертония ва юрак касалликлари
АҚШ ва Европалик мутахассислар ўтказган тадқиқотларда кўздаги майда қон томирларнинг торайиши билан юрак касалликлари ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланган. Қолаверса, айнан мазкур симптомлар гипертония ривожланаётганидан далолат бериши мумкин.

Паришонхотир склероз
Кўриш нервларининг яллиғланиши паришонхотир склероздан азият чекаётган 75 фоиз беморда кузатилади. Аммо ўзбошимчалик билан ташхис қўймаслик, невролог шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ревматоид артрит
Қуруқ кўзлар синдроми ревматоид артрит касаллигига хос энг кўп тарқалган офталмологик симптом саналади. Маълум бўлишича, ревматоид артритдан азият чекадиган ҳар тўртинчи беморда кўриш қобилияти билан боғлиқ муаммо кузатилади. Гап шундаки, артрит билан касалланган бемор организмидаги яллиғланиш билан боғлиқ кимёвий моддалар эртами, кечми кўз олмасига ҳам зарар етказади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 186
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 286
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 157
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 278
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 145
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 0
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 24
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 43
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 42
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 53
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 31
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 330
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 43
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 24
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 35
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 26
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 181
  • Бўлимлар